Latest news

09:12“Локомотив“ “Олимпик“ни ишончли тарзда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:46Sofascore. Шомуродов “Милан“га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:20“Олимпико“ Клаудио Раньери билан чиройли хайрлашди  4 07:55Сергей Лушчан: "Бизга гол урилган вазиятда Азим Аҳмедовга нисбатан қоида бузилган эди. Саволларни ҳакамларга бериш керак, менга эмас"  1 07:27Суперлига. Бугун 10-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  4 06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  3 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  3 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  34 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  69 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  17 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1

Жаъфар Ирисметов 26-тур олдидан қандай фикрда? News

Жаъфар Ирисметов 26-тур олдидан қандай фикрда?

Бугун олий лиганинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Таъкидлаш лозимки, охирги тур баҳслари айрим жамоалар учун катта аҳамият касб этади.
 Хусусан бу йил совринли ўринларни эгаллаши аниқ бўлиб улгурган "Бунёдкор", "Локомотив" ҳамда "Насаф"нинг чемпионатни нечанчи ўринда якунлаши ойдинлашади.

Шунингдек, элитани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган "Шўртан" кетидан "Гулистон" ёки "Қизилқум" биринчи лигага равона бўлиши мумкин. Буни ушбу жамоалар ўртасида кечадиган бугунги ўйинда сўнг билиб оламиз.

Ўз вақтида чемпионатимизда тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Жаъфар Ирисметов олий лиганинг 26-туридан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- 1-2-3-ўрин эгалари охирги турдан кейин ҳам жой алмашмайди. Яъни, чемпион "Бунёдкор" бўлади. Кумуш медаллар "Локомотив"га насиб этса, "Насаф" 3-ўринни эгалласа керак.

- Олий лигани тарк этадиган иккинчи жамоа Гулистондаги ўйиндан сўнг аниқ бўлади. Катта эҳтимол билан "Гулистон" кучлилар сафини тарк этади деб ўйлайман. Тўғри, "Қизилқум" сафарда юта олмайди. Лекин учрашув дуранг билан якун топса ҳам зарафшонликлар бундан ютади - дейди Ирисметов.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика