Latest news

00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  2 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  22 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1

"Зенит"да омади юришмаган машҳур италиялик билан дилдан суҳбат News

"Зенит"да омади юришмаган машҳур италиялик билан дилдан суҳбат

Кеча "Ювентус" ва Италия термасининг собиқ ярим ҳимоячиси фаолиятини тугатди.

У инстаграмдаги шахсий саҳифасига пост жойлаб, бунинг сабабларини ёзишга қарор қили: 

"Мен футболчи бўлишни орзу қилган болакайга ваъда бергандим. Майдонга чиқаётганимда ажабтовур бир ҳис мени тарк этмагунча бутсаларимни михга илмасликка ваъда бергандим. Охирги ойлар юрагим ва ақлим ўзаро келишолмай қолди ва мен тушуниб етдимки, сўзимнинг устидан чиқмаяпман. 

Шундай дамлар бўладики, тўхтаб, юрагингизга қулоқ тутишингиз зарур. Ҳеч нарсадан афсусланмайман, бундай бўлишида оиламнинг алоҳида ўрни бор. Айнан улар мени келажакка умид билан боқишга ўргатишди. 

Раҳмат сенга, орзу! Сен менга жуда кўп нарса бердинг - куч, омад, бахт ва қувонч!"

Клаудио Туринда таваллуд топган, 7 ёшида эса "Ювентус" болалар жамоасида тўп тепа бошлаган. У Турин клуби сафида 389 ўйинда майдонга тушган ва 37 гол урган ҳамда 43 ассист қилишга эришган. У "Кекса синьора" билан етти маротаба Италия чемпиони бўлган. Шунингдек, у мамлакат Кубогига эга чиққан ва 4 карра Суперкубок ғолиби деб топилган.

Клаудио ўтган мавсум "Зенит"га ўтиб, 15 баҳсда майдонга тушган ва 2та гол урганди. Апрелда тиззасидан олган жароҳати туфайли операция бўлди ва 4-6 ойгача сафдан чиқди. Ўйинчининг узоқ муддатли танаффуси туфайли клуб хавбек билан шартномани бекор қилишга қарор қилди. Футболчига "Монако" ва "Рейнджерс" таклиф билдирганди, аммо Маркизио уларга рад жавобини берди ва фаолиятини якунлашга қарор қилди. Шу муносабат билан, унинг ҳаёти, қизиқишлари, севимли машғулоти, оиласи ва фаолияти билан боғлиқ бўлган интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Россиядаги ҳаёти

Маркизио "Зенит" клубига жуда чиройли кириб келди: Петербург 40 минг мухлисига миннатдорчилик билдирди, ўнинчи рақамли футболкани Семак ўз қўллари билан унга топширди, фарзандлари билан стадион бўйлаб сайр қилди, "Кайрат"га қарши баҳсда 10 дақиқа ўйнади ва Аршавин билан қучоқлашди. Питер ҳайратда: "Ювентус"нинг кучли ярим ҳимоячиси билан чемпионлик учун курашиш ҳар доимгидан ҳам ёқимлироқ. Маркизио ҳам хафа эмасди: таъсирли хат ёзиб жонажон клуби билан хайрлашди ва кўп ўтмай янги бир клубдан таклиф олди.

Футболдаги ҳаётида ҳамма нарса мураккаб тус олди: 15 ўйин (743 дақиқа = 8та тўлиқ ўйин), иккита гол (биттаси пенальтидан) ва мавсум охирига қадар Клаудиони сафдан чиқишга мажбур қилган тизза жароҳати. "Динамо" ва ЦСКА жамоаларига қарши ўйинлардаги омадсизликни Семак италияликнинг 4-3-3 схемасига бўлган муҳаббати (бу схема учун "Зенит"да мос футболчилар йўқ) ва Клаудио деярли бутун фаолиятини бир мамлакат чемпионатида ўтказгани билан изоҳлаган — "шунинг учун ундан кўп нарсани талаб қилолмаймиз".

Маркизио охирги марта (2020 йил ёзгача "Зенит" билан шартномаси бор) 12 февраль куни Истанбулдаги учрашувда майдонга тушганди – "Фенербахче"га қарши баҳсда (0:1) атиги 6 дақиқа ўйнади. Ўшандан бери индивидуал дастур бўйича шуғулланди, муолажа қилинди ("Юве"да 3 мавсум ичида 11 маротаба жароҳатланди) ва апрель охирларида операция қилинди. Италия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, ўйинчи тўлиқ тузалиши учун камида 3 ой вақт керак экан: яъни Маркизио нафақат чемпионатни ўтказиб юборади, балки ёзги йиғинга қайтиши ҳам даргумон.

Бироқ бу вақт ичида Маркизио уйда бекор ўтиргани йўқ: "Зенит"нинг кийимлар реклама ролигида суратга тушди, "Русский" музейида журналистлар билан сайр қилди ва суратларни таҳлил қилди (Клаудио музейларни яхши кўриб қолганди, сабаби улар билан ўзида бирдамлик пайдо бўлганини ҳис қиларди), Елизавета Туктамышевага Бекхэм футболкаларининг ҳиди тўғрисида гапириб берарди. Инстаграмга ҳам тез-тез кириб турарди: Петербург кўчаларида машинада сайр қилиши, кофе ичиши, рус қўшиқларини тинглаши, ҳаттоки балконда қор ёғаётганини томоша қилиб турган суратини ҳам шахсий саҳифасига жойлаб борарди.

Изоҳларда Маркизионинг "жонига тегишарди": осон чемпионатнинг кучли клубига келиб олган, катта миқдорда маош олади (маълумотларга қараганда, икки йил учун 13 млн евро), деярли майдонга тушмайди, бу ҳам етмагандек Петербург кўчаларида кофе ичиб, музейларни айланиб, мазза қилиб яшаб юрибди.

Албатта, РПЛ ўйинларида кучли Клаудио етишмаётгани яққол сезилиб туради, бироқ жароҳати бўлгани учун у "оқ-қора рангдан иборат ҳаёт"да яшашга мажбур дегани эмас-ку?! Унинг севимли машғулоти бошқа футболчиларникидан тубдан фарқ қилади. Маркизио санъат, рассомчилик, иқлим ўзгариши ва модага қизиқади.

Ёш ошпазлар, қаҳва компанияси ва Петербург бўйлаб сайр

– Аёлингиз "Торино"га мухлислик қилар экан, у билан қандай тил топишгансиз?
– Қайнотам "Торино"нинг болалар клубида ўйнаган ва ўша клубга мухлислик қилган. Шу нарса унинг қизига ҳам ўтган (кулади). Бироқ "Юве"да ўйнаган кезларим у мен тўп тепган жамоага мухлислик қилган. Унинг оиласи ҳам бунга яхши муносабатда бўлган. Улар биринчи навбатда менинг ўйинларимни кузатишарди. Фақат дерби кунлари эмас, ха-ха-ха!

– Петербургда нима сизни ажаблантирди?
– Ресторанлар, кафе, стрит-фуд. Россияда ошпазлик санъати жуда яхши ривожланган. Энг ажабланарлиси, у ерда ёш-ёш ошпазлар ишлаши бўлган. Улар ҳали анча ёш бўлишига қарамай, таомларни жуда мазали қилиб тайёрлай оладилар. Мен бунақасини очиғи кутмаган эдим. Бу ерда италянча таомларни ажойиб тайёрлашади. Бунақасини ҳаттоки Италиядан ҳам топиш қийин. Шунингдек, Петербургда рус миллий таомларини пиширадиган яхши ресторанлар ҳам жуда кўп. У ерга асосан борш ичиш учун кириб тураман.

– Севимли пастангиз ва унда нима бўлиши шарт?
– Тўғрисини айтсам, пастани унчалик ҳам хуш кўрмайман, бироқ ейман. Сабаби, мусобақалар олдидан бу таом спортчилар учун фойдали ҳисобланади. Асосан энг оддий усул бўйича уни тайёрлайман: паста, зайтун мойи.

– Ҳаётдан завқланиш деганда нимани тушунасиз?
– Бахт бу – яқинларингиз ёнингизда эканини билиб уйғониш: оила, ота-она, чин дўстлар. Бахт бу – ёлғиз қолмаслик.

– Сизни ҳозир ҳаётдан завқ оляпсиз дейиш мумкинми?
– Бахтлиман деб айта оламан: оилам билан бирга яшайман, севимли ишим билан шуғулланаман, Италиядаги футболчиларга қараганда, эркинроқман – Италияда бошқача: одамлар катта босим ўтказади, мухлислар олдида масъулият юқори. Россияда ҳам жамоани қўллаб-қувватлашади, бироқ ўйиндан кейин ҳамма ўз уйига кетиб энди нима бўлиши ҳақида ўйлайди. Италиядаги баҳслар эса 90 дақиқа эмас, нақд 6 кун (!) давом этади – ўйиндан кейин ҳам одамлар фақат футбол ҳақида ўйлаб юрадилар.

– Петербургдаги сайр-у саёҳатингиз қандай кечмоқда?
– Баҳорда Фонтанка қирғоғи бўйлаб пиёда сайр қиламан – дунёдаги энг чиройли масканлардан бири.

– Сизни таниб қолиб, тинчгина сайр қилишга қўймайдиган вақтлар ҳам бўладими?
– Петербург бу борада Туринга ўхшайди: мени танишади, одамлар менга қараб жилмайиб қўяди, баъзида бирга суратга тушишни сўрашади. Аммо ўзларини жуда камтар тутишади. Москва ҳақида бир нима дея олмайман, аммо Неаполь, Рим ва Миланда ҳаммаси бошқача... Сизни таниб қолишса, дарҳол тўхтатиб суҳбатлашмоқчи, қучоқламоқчи бўлишади. Ҳазиллашиб ҳам қўйишади: "А-а, сен "Юве" ўйинчисисан-а?! Туриндан?! Танидим... Сизлар энди ҳеч қачон ғалаба қозона олмайсизлар!". Бироқ ҳеч қачон сизни ерга уриб, мазах қилмайдилар. Петербургда эса ҳаммаси оддий: бундай нарса бўлмайди, ҳеч ким ортингиздан кузатиб юрмайди. Яқинда "Русский" музейи атрофида айланиб юргандим. Бир гуруҳ йигитлар мени танишди, аммо ўзларини яхши тутиб, шунчаки бош қимирлатиб сўрашишди ва ўз йўлларида давом этавердилар.

– Туриндаги идеал сайр?
– Турин ўт-ўланлар билан тўлган, боғларни жуда яхши кўраман. Энг севимли жойим – "Del Valentino", бу паркка тез-тез бориб тураман. Таътилдалигимда эса у ерга югуришга чиқаман.

– Кечқурун "куним ажойиб ўтди" дея олиш учун нима қилиш керак?
– Яхши кафега кириш ва яхши қаҳва олиш керак. Кофе италянлар учун жуда муҳим, бироқ бу ердагилар кўпроқ чой ичишни хуш кўрар экан.

– Питер кафеларида қандай қаҳва ичишни ёқтирасиз?
– Одатда шакарсиз классик эспрессо ичаман. Кунига 5-6 финжон.

– Италияликлар нима учун бунча кўп қаҳва ичадилар?
– Бунинг тарихи узун. Аввалига бу шунчаки вақтни бирга ўтказиш учун баҳона бўлган: қўшни ёки дўстлар биргаликда йиғилиб қаҳва дамлаб ичар эдилар. Бу уларга ёқарди, кейин эса унинг ҳидидан завқланиб ўтирадиган бўлишган. Яъни бир-бирларига яқинроқ бўлиш, вақтни бирга ўтказиш учун кофе зарур эди. Айнан шу нарса анъанага айланиб қолган.

Маркизио Эрмитажда 5 соатлаб айланарди. Петербургдаги унинг энг севимли экспонати – мамонт!

– Петербургдаги "Русский" музейидан ташқари яна қайси музейлар сизга ёқади?
– "Эрмитаж" ва ҳайвон қолдиқларидан ташкил топган экспонатлар сақланадиган музейлар.

– Кўпроқ нима ёққан?
– Биласизми, уларнинг бари турлича. Бири бошқасидан яхшироқ деб айтолмайман.

– Қайси экспонат ёнида узоқ туриб, ундан баҳра олгансиз?
– Энг ёққани — мамонт. Ҳеч қаерда бундай нарсани кўрмагандим. Мен ҳайвонларни жуда ҳам яхши кўраман.

– Музейларда қандай айланасиз: ҳар бир сурат, экспонат олдида узоқ қолиб кетасизми ёки залларни тез-тез кўздан кечириб чиқасизми?
– Аввало, Россиядаги музейлар жуда катта. Италияда ҳам яхши музейлар кўп, аммо у қадар катта эмас. Айланганимда ёққан нарса олдида уни томоша қилиб жуда узоқ вақт қолиб кетаман. Санъат асаридан нимадир қидирмайман, балки уни кўриб завқланаман.

– Таҳминан неча соат вақтингизни музейда ўтказасиз?
– Аниқ нечадир соат эмас. Қанча хоҳласам ва қанчалик ёқса шунча пайт қолиб кетаман. Сайёҳларга "Эрмитажда 6-8 соат бўлишингиз керак" дейишади. Бу нотўғри. Мен у ерга кириб, ярим соат, бир соат ёки олти соат ҳам айланишим мумкин. Асосийси, эркинлик бўлса бўлди.

– "Эрмитаж"да таҳминан қанча айлангансиз?
– Беш ярим соат.

– Чарчаб қолмаганмисиз? Кўпчилик толиқиб қолгани, бели оғригани, ўтириш учун ўриндиқ йўқлигидан нолийди.
– Ҳа, анча чарчаганман. Ишни кузатиш, таҳлил қилиш ва бунинг учун узоқ вақт навбатда туриш қийин. Бундай катта музейларга боришдан аввал барча керакли нарсаларингизни ўзингиз билан олишингиз даркор.

– Сизга ёқмаган музей борми?
– Туриндаги замонавий санъат музейи.

– Қайси музейга боришни орзу қиласиз?
– Унақаси ҳали йўқ. Қаергадир борсам ўша масканнинг диққатга сазовор жойларига қизиқиб, боришга ҳаракат қиламан.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика