Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  1 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

"Зенит" "Краснодар" етакчисини Дзюбага алмашмоқчи бўлган News

"Зенит" "Краснодар" етакчисини Дзюбага алмашмоқчи бўлган

Трансфер ойнаси ёпилишидан олдин "Зенит" клуби "Краснодар"га Фёдор Смоловни Артём Дзюбага алмаштиришни ва яна қўшимча пул ҳам таклиф қилган.


Олдинроқ, Фёдор Смолов "Зенит"да пайдо бўлиши мумкин эди. Ўшанда, "Краснодар" уни Александр Кокорин ёки Олег Шатовга алмашиб, қўшимча ҳақ ҳам олиш шарти билан таклиф қилган эди. "Зенит" эса юқоридаги ўйинчиларга ишонч билдирилгани сабаб рад этган эди. Кейинроқ, питерликлар бошқа таклиф билан чиқишди: Дзюба ва қўшимча пул Смолов учун. Бу сафар “Краснодар” рад жавобини берди. Сабаби, Галицкийнинг бу футболчига нисбатан ҳеч қандай қизиқиши йўқ эди. "Зенит" учун трансфернинг соф нархи 16 млн евро бўлиб, қўшимча бонуси эса 2 млн еврони ташкил этади. Аниқ қилиб айтадиган бўлсак, Дзюба Роберто Манчинининг ўйинчиси эмас. Жаҳон чемпионати олдидан бўлган вазиятга бош вазир Виталий Мутко аралашди.

Трансфер ойнаси ёпилишидан 3 кун аввал Смоловни алмаштириш борасида сўнгги қарор қабул қилинди. Фурсенко 10 млн евро ва 2 млн евро бонус эвазига Дзюбани ижарага беришни таклиф қилди. Галицкий ҳам ўзининг шартларини қўйди. У 16 млн евро + Дзюбани ижарага олишини айтди. "Зенит" эса бу вақтга қадар бюджетининг асосий қисмини сарфлаб юборгани туфайли шартга рози бўла олмади ва битимдан воз кечди.

Мана шу кеч олиб борилган музокаралар Дзюбанинг "Локомотив"га ўтишини барбод қилди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика