Latest news

20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  2 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  4 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 18:54"Челси" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  8 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0

Зайниддин Тожиев: Бугунги дербида “Локомотив” рақибдан устунроқ кўринмоқда News

Зайниддин Тожиев: Бугунги дербида “Локомотив” рақибдан устунроқ кўринмоқда

“Бунёдкор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги навбатдаги “Тошкент дербиси” бошланишига ҳам бир неча соат қолмоқда.

Ўз вақтида “темирйўлчилар” жамоаси сафида мазмунли ўйин намойиш этиб, бир қатор дербиларда мухлислар олқишига сазовор бўлган собиқ футболчи Зайниддин Тожиев мазкур ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Бунёдкор” жамоаси эндиликда Миржалол Қосимов бошчилигида секин-аста янгича ўйинни шакллантириб бормоқда. Лекин бугунги баҳсда “Локомотив”ни рақибдан бироз устунроқ, деб ўйлайман. Ўзи аслида дербига тайёргарлик одатда бироз бошқачароқ бўлади. Мен футбол ўйнаган пайтда ҳам шундай эди. “Бунёдкор”га қарши кечган бир нечта дербиларда иштирок этганман.



Дербида жамоа ютадими ёки ютқазадими, барибир кураш сўнгги секундларга қадар кечади. “Бунёдкор” билан бўлган дербилардан ёдимда сақланиб қолгани – 2012 йилда ушбу жамоани 3:1 ҳисобида мағлуб этганимиз. Ўшанда Артурас Фоменко 2 та гол киритганди. Адашмасам, Артурас “Бунёдкор”га қарши деярли ҳар бир ўйинида гол киритишга муваффақ бўларди.

Умуман олганда, дербида ғалабага эришиш ҳар қачон ҳам муҳим бўлган. Шу сабабли бугун ҳам ўйин жуда шиддатли ва қизиқарли тарзда кечишига аминман, - дейди Тожиев.

Таъкидлаш жоизки, Зайниддин Тожиев 2011—2013 мавсумларда “Локомотив” шарафини ҳимоя қилган.

"Локомотив" матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика