"Зарангар" Нигерия ёшлари билан ўртоқлик учрашуви ташкил этмоқчи
26 mar 2019 08:17
News
"Зарангар" Нигерия ёшлари билан ўртоқлик учрашуви ташкил этмоқчи
Клуб уй учрашувларини Ғиждувон туманидаги "Зарангар” ўйингоҳида ўтказади. Клуб 2018 йилги футбол бўйича Бухоро вилояти биринчилигида 1-ўринни эгаллади ва вилоятнинг Суперкубок баҳсида ғалаба қозонди. Ҳозирги кунда "Зарангар" жамоаси ПРО-Лига баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа аъзолари мураббийлар Комил Самиев ва Абдурасул Рашидов, ҳамда жамоа раҳбари Фурқат Тоировлар бошчилигида кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бормоқдалар.
Жамоа олдига жорий мавсумда ПРО-Лига "Б" гуруҳида муносиб иштирок этиш ва мавсум якунида ПРО-Лига "А" ўйинларига йулланма олиш каби вазифалар қўйилган.
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, "Зарангар" айни дамда юртимизда меҳмон бўлиб турган Нигерия (U-23) жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур учрашув 2019-йил 30 март куни соат 16:00 да Ғиждувон туманидаги "Зарангари" ўйингоҳида бошланиши режалаштирилмоқда.
Акбар Мирзаев тайёрлади.


Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments