Latest news

18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  1 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  2 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  4 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  8 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  13 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19

Замон юки (Толибов блоги) News

Замон юки (Толибов блоги)

Жорий ойда миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонида ЖЧ саралаш баҳсларини ўтказади.

Дастлаб, 7 июнь санасида Ўзбекистон МТЖ Сингапур термасига қарши майдонга чиқса, 11 июнда Яман билан беллашади. Мазкур саралаш босқичининг биз учун энг муҳим ўйини сифатида қаралаётган учрашув эса 15 июнь санасида мезбонлар Саудия Арабистони терма жамоаси билан ўтказилади. Миллий терма жамоамиз мураббийлар штаби ЖЧ саралаш босқичига қандай таркибни олиб кетгани ҳақида кўплаб манбаларда маълумот берилди. Хусусан, ушбу хабарга сайтимиз орқали бир қатор туркум мақолалар ҳам навбати билан эълон қилиб борилди. Бундан ташқари айни масалада Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Вадим Абрамовнинг ЖЧ саралаш босқичида иштирок этадиган футболчилар бўйича танлови юзасидан изох ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, ҳозирда футбол мухлислари томонидан катта қизиқиш билан кузатиб келинаётган "Тезкор студия" лойиҳасида ҳам ушбу масала атрофлича муҳокама қилинди. 

Сайтимизда эълон қилинган туркум мақолаларнинг бирида ёш журналист Абдулазиз Искандаров бирлашиш вақти хусусида сўз юритган. Қўшиламан, ҳозир айни бирлашиш вақти. Миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлайдиган, Ватанимиз номидан майдонга тушадиган йигитларга руҳан ва қалбан кўмак бўлишимиз керак бўлган кунларда турибмиз. 

ЖЧ саралаш босқичида миллий терма  жамоамиз сафида майдонга тушадиган футболчилар борасида ҳар кимнинг ўз қараши ва муносабати бор. Сизда кимнингдир ўрнида кимдир бўлиши керак деб ҳисобланадиган хулоса бўлиши мумкин, балки ҳақдирсиз. Лекин, биласизми нима? Ҳозирда Ўзбекистон МТЖ биз учун ўта муҳим бўлган сафарга отланиб бўлди, бу борада кўриб чиқилиши керак бўлган барча масалалар муҳокамаси якунига етди. Кимларнингдир эндиликда бу борадаги эътирозли фикрлари учун жуда кеч. 

Замон юки. Ҳозир шундай даврда яшаяпмиз-ки, масалан терма жамоамиз сафида майдонга тушадиган Алининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмай хақоратласангиз, унинг укаси Вали уйида ўтириб ушбу "гўзал каммент"ни ўқиб ўтирибди. Сизнинг фикрингиз унга ва шахсиятига оғир ботаяпти. Маълум муддат ўтгач ўша фикрлар Валига ҳам етиб боради ва унга руҳан таъсир етмасдан қолмайди. Нега футбол клубларида, терма жамоаларда руҳшунослар ишлайди? Чунки футболчиларда жисмоний тайёргарлик билан бирга руҳий ишончнинг ўрни ҳам жуда муҳим. Ўзимизнинг, ўз миллий терма жамоамизнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатишдан бир оз муддат тийилиб турсак ҳозир энг тўғри йўл шу. 

Ёдингизда бўлса керак, Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан олдидан Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ижобий натижа қайд этишига ишонмаган сони кўп эди. Ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида мезбонлар дуч келганмиз. Кўпчилик Қатар термасига қарши баҳсда ҳеч бўлмаса дуранг натижага умид қилганди. Якунда Одил Аҳмедовнинг суперголи ва ундан кейинги воқеъликлар миллий терма жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этганди. 

Сайтимиз вакиллари ўзлари тайёрлаган мақола ёки бирон хабар остида ўқувчилар томонидан фикр билдирилишига қарши эмас, аксинча исташади. Айтайлик, дурадгор бешик ёки сандиқ ясайди ва бозорга олиб чиқади.Тайёрланган маҳсулотига инсонлар томонидан берилган таъриф унга қўшимча иштиёқ беради, бажарган ишидан завқланади. Ўқитувчи ўзи дарс берган шогирдининг келажакда эришган ютуқларидан фахрланади, атрофдагиларга бу ҳақида завқланиб гапиради. Буларнинг барчаси касб билан боғлиқ жараён. Шундай экан, журналист ҳам ўзи тайёрлаган мақоласини омма эътиборини қозонишини чин дилдан истайди. Ўзи аслида шунинг учун ёзади ҳам. Ўқувчиларимиз томонидан билдирилган фикрлар орасида шу қадар моҳирлик билан билан ёзиладиганлари ҳам бор-ки, ўқиб кўриб беихтиёр нега журналист бўлмаган бу инсон деб юборасиз. Баъзи фикрлар эса бунинг тамомила акси, иғво ва атрофдагиларнинг асаблари бузилишига сабаб бўлади. Хабар остида фикр қолдиришнинг ҳам ўз этикаси, маданияти бўлиши керак. Сўнги қабул қилинган меъёрий ҳужжатларга кўра ижтимоий тармоқларда билдирилган хақоратлар учун жавобгарлик белгиланганлигини унутманг.

Футбол мухлислари томонидан сайтимизда эълон қилинган хабар ва мақолалар остида қанчалик кўп хабар қолдирилса яширмайман, бундан хурсанд бўламиз. Чунки бу сизнинг бизга ва биз томонимиздан тайёрланаётган маҳсулотлар учун эътиборингиз ва қўллаб-қувватлашингиз бўлади. Қизиқиши бор инсон ўз муносабатини билдиради, таҳлил қилади, энг муҳими фикрлайди. Баъзи инсонларни тушуниш қийин, ҳеч қандай бир қизиқиши йўқ. Сайтимизда эълон қилинган хабар остида масалан "Челси" ЕЧЛ финалида "Манчестр Сити"ни ниманинг эвазига мағлуб қилганини таҳлил қила олаяптими, демак бу инсоннинг тафаккури ишлаяпти, шахсий фикри, қизиқиши ва дунёқараши бор. Ҳеч қандай қизиқишсиз яшашдан Яратганнинг ўзи асрасин. Саломат бўлинг!

Бекзод Толибов

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика