Latest news

17:06"Агар Мудрикни 100 млн еврога сотиб олишган бўлса, Глушенковнинг нархи 200 млн"  0 16:30"Зенит" "Марсель" футболчисига 10 млн евро маош таклиф қилган, лекин...  0 16:07Гюндоган "Барселона"дан кетмайди  4 15:42Киммих бу ёз "Бавария"дан кетмайди  1 15:11"Арсенал" "Евро"да порлаган туркияликни ўз сафида кўрмоқчи  2 14:38"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерни сотиб олмоқчи  4 14:12"Челси" "Атлетико"нинг Олимпиададаги ҳужумчисини сотиб олмоқчи  4 13:39"Бавария" 2025 йил ёзида Симонс билан шартнома имзоламоқчи  1 13:14Мбаппе ёки Винисиус — пенальти ва жарима зарбаларини ким тепади?  3 12:48Расман: Ромеу "Жирона"га қайтди  4 12:22Танташев кеча олган жароҳати туфайли Элит ОЧЛ плей-офф учрашувида ишлай олмайди  8 12:15Мареска "Челси" нима учун Галлахерни сотишга мажбурлигини тушунтирди  0 11:55"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 11:03Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  0 10:34«Тоттенхэм» 75 миллионга ҳужумчи сотиб олади  2

Заҳириддин Акбаров: “Андижонга келганимда доим ўзимни эркин ҳис қиламан” News

Заҳириддин Акбаров: “Андижонга келганимда доим ўзимни эркин ҳис қиламан”

Ўз даврининг таниқли футболчиларидан бири бўлган Заҳириддин Акбаровни ёши улуғ ишқибозлар яхши эслайди.

Илгари “Навбаҳор” ва “Андижон”даги фаолияти орқали мухлислар қалбидан жой олган Акбаровларнинг тўнғичи майдон марказида фаоллиги билан ажралиб турарди. Яқинда Андижонда ташкил этилган хотира турнирида “Наманган” фахрийлар жамоаси ҳам иштирок этди. Эътиборлиси унинг таркибида Заҳириддин Акбаровни ҳам учратдик. Фурсатдан фойдаланиб, у кишидан интервью олдик.

- Марҳум Алижон Маражабов билан илгари футбол ўйнаб юрган пайтларимда танишганман. Тўғриси, ҳозир аниқ вақти ёдимда йўқ. Қадрдон акамиз бўлган. Яхши инсон эди. Ҳудди устоз каби. Ҳакамликда фаолият юритган пайтида ва фахрийлар жамоасида доимо муносабатларимиз яхши бўлган. 2014 йили “Андижон” фахрийлар жамоаси “Водий Кубоги”ни қўлга киритган. Ўша пайтда фахрийлар жамоасига Алижон ака мураббийлик қилганди. Жамоани шаклланишида катта ҳисса қўшганини ҳеч ким инкор этмаса керак. Фахрийлар ўртасидаги учрашувларни ташкил этишда доимо жонбозлик кўрсатиб келган.

- Алижон аканинг софдиллиги, ҳалоллиги, самимийлиги аъло даражада бўлган. Каттами кичикми, хурматини жойига қўйган. Шахсан мен ўз акамде кўрганман. Шу боис у кишининг хотирасига турнир ўтказилаётганидан хабар топгач, барча ишларимни четга суриб, дарҳол Андижон томон отландим.

- Айни дамда Тўрақурғон болалар футбол мактабида мураббийлик қилиб келмоқдаман. Саккиз йилдан буён ёш болаларга футболнинг илк сир-асрорларини ўргатиб келмоқдаман.


- Менимча ҳар қандай мураббий бу соҳада нольдан кўтарилиш керак. Шу боис бутсаларимни михга илгач, олий лига клубларида мураббийлик қилишга шошилмадим. Аксинча ёш болалар билан ишлашга қарор қилдим. Ҳар қандай соҳада бўлгани каби аста-секин кўтарилиш бўлади. Фақат бу инсонни ўзига боғлиқ. Испаниялик таниқли мураббий Висенто Дел Боске ҳам дастлабки қадамларини болалар футболида ташлаган. Кейинчалик ҳаммага маълум, ушбу мутахассис терма жамоа даражадасидаги мураббийга айланди. Ёки ўзимиздаги мураббийлардан мисол келтирадиган бўлсак, Виктор Жалиловни олиш мумкин. Бугунги кунда терма жамоада фаолият юритаётган мутахассис ҳам илгари болалар футболида мехнат қилган. Кўплаб ёшларни кашф этган. Яширмайман мен ҳам биринчи лига ва олий лига клубларида мураббийлик қилишни истайман. Бунга насиб қилса эришаман.   

- Тўғри, илгари Тўрақўрғон юлдузлар фабрикаси бўлган. Тан олиш керак, кейинчалик таниқли футболчиларнинг етишиб чиқиши, кескин пасайиб кетди. Бугунги кунда ҳам иқтидорли болалар кўп деб ўйлайман. Лекин айнан ўзимиздан бўй кўрсатмаётганининг сабаби, ҳозир ёшлар Тошкентдаги таниқли академияларга ошиқмоқда. Айнан “Пахтакор”, “Бунёдкор” академияларидан чиқишни истамоқда. Чунки бошқа вилоятларда у даражада академия йўқ деярли. Илгари Тўрақўрғонда БЎСМ бўлган. Ҳозир эса тўгарак бўлиб қолган. Яъни ёшлар мактабдан кейинги бўш вақтида келиб, 1-2 соат шуғулланиб кетади. Демоқчиманки футболга ихтисослаштирилгани қолмади. Шу ҳам қайсидир манода зараримизга ишламоқда. Аммо ўзимиздан чиқариш мақсадида, Тўрақўрғон футболининг аввалги қаддини тиклаш борасида астойдил ишланмоқда. Асосий мақсадларимиздан бири – собиқ “Ёшлик” жамоасини туманимизда тиклаш.

- Шароитларга келадиган бўлсак, ҳаммаси барибир истайсизми йўқми, маблағга бориб тақалмоқда.

- Биринчи лига клубларини бошқариш учун таклифлар бўлганди. Аммо у пайтда тегишли лицензия йўқлиги боис чорловларни қабул қила олмадим. Бугунги кунда эса “С” сертификати бор. Навбат “В”га келди.

- Болалар билан ишлаш, ҳам завқли ҳам қийиндир. Ёш болалар ҳам ҳудди бир ниҳол кабидир. Дарахтни экиб, кейинчалик унга парвариш қилсангиз, маълум муддат ўтиб, мева беришни бошлайди. Шахсан мен шундай тушунаман. Энг камида 5-7 йилда ёшлар шаклланиб ўзини кўрсатишни бошлайди. Кейин яна бир гап, ёшлар гуруҳида шуғулланаётган 25-30 нафар футболчининг ҳаммаси ҳам кейинчалик профессионал клубга ўта олмайди. Шулардан 7-8 нафари кейинчалик ҳам футболчи бўлиши мумкин. Қолгани эса ўз-ўзидан бошқа соҳаларни танлашга мажбур бўлади. Ёшларни ҳудди отадек тарбиялаб борасан. Унга меҳр ва эътибор қилишинг керак. Катта футболда эса тайёр футболчини олиб келиб, пул бериб, ўйнатасан. Фарқи шу. Албатта болалар футболида ишлаш менга ёқмоқда. Акс холда бу ишни йиғиштириб қўйган бўлардим.

- Мен билан бирга Тўрақўрғондаги футбол мактабида ишлаётганлардан Ғуломжон Обиджонов, Одил Аҳмаджонов, Аъзам Кенжаев, Шуҳрат Каримовни айтиш мумкин. 

- Укам Зуҳриддин Акбаров Россияда бизнес билан шуғулланаётганди. Яқинда уйга қайтиб келди. Энди у ҳам футболга қайтмоқчи. Бунинг учун мураббийлик курсларида таҳсил олишни режалаштирган. Футбол билан бизга қон билан кирган. Шунинг учун миллионлар ўйинидан узоқлашиб кетиш ёқмаяпти. Мана ўзингиз кўриб турганингиздек, бугун ҳам футбол ўйнамоқдамиз. Бу бизнинг севган касбимиз. Ундан воз кечиб бўлмайди.

- Ҳар йили Навоий тоғ металлургия заводининг фахрийлар ўртасида мусобақаси ўтказилади. Мазкур мусобақага ҳар сафар борамиз. Демоқчиманки ҳалигача тўп тепишни кандай қилмаяпман.

- “Андижон”да 5 йил (!) ўйнадим. Ушбу муддат ҳозирги кунда жуда кўпдек бўлиб қолган. Сабаби футболчиларнинг ҳар йили жамоасини ўзгартириб туриши модага айланиб бормоқда. “Андижон”даги фаолиятимдан ҳеч қачон нолимайман. Илиқ хотиралар қолган. Ажойиб дамларни ўтказганмиз. Бу ерга келсам, ўзимни ҳудди иккинчи уйимга келгандек ҳис қиламан.

- “Андижон”га келишим ўша вақтдаги мураббий Сергей Шевченко билан боғлиқ бўлган. 1998 йилнинг иккинчи ярмида украиналик мутахассис “Косонсой”да ўйнаб юрган кезларимда мени йиғинга таклиф этган. Кўрикдан муваффақиятли ўтганимдан сўнг менга шартнома таклиф қилган. Шу шу, беш йил жамоа шарафини ҳимоя қилдим. Бу вақт оралиғида энг яхши натижамиз 1999 йилда қайд этилди.  Эсласангиз ўшанда жамоамиз кетма-кет 15та (!!!) ўйинда ютқазмаган. Фақат чемпионатнинг сўнгги турида Жиззахда “Сўғдиёна”га 5:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Бу ўйин биз учун ҳеч қандай аҳамият касб этмасди. 6-ўринни нақд қилиб бўлгандик. Ўша мавсумни ҳозиргача жуда яхши эаслайман. Олий лиганинг гранд клублари – “Пахтакор” ва “Навбаҳор”га ҳам ютқазмаганмиз. Ишқибозлар ҳам ҳайрон қолган. Улар ўйинга кириб, дам оларди. Машғулотларимизни кузатиш учун мингга яқин томошабин йиғиларди. Ушбу муваффақиятимизнинг замирида мураббийимизнинг ақлли қарор чиқариши. Якдил жамоа шакллангани ётибди. Ҳар бир футболчи мехнатсевар бўлган. Ўша пайтдаги таркибда Тоҳир Мўминов, Ориф Маматказин, Рустам Абдиев, Қаҳрамон Абдуқодиров, Сергей Дуб, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Отабек Қиличев, Темур Тўхтасинов, Раҳим Қодиров ҳамда Қобилжон Олимжонов каби футболчилар бўлган.  

- Бахтиёр Ҳамидуллаевни барча яхши танийди. Ўша йили адашмасам, 24та гол уриб, чемпионат тўпурари бўлган. Шундан кейин “Андижон”дан бошқа тўпурар чиқмади чоғи. Унга ўша вақтларда қулай пасларни етказиб берувчи ижрочилар ҳам етарлича бўлганлигини унутмаслик лозим.   

- Шароитлар қониқарли даражада бўлган. Ойлик маош, овқатланиш... Буларнинг ҳаммаси кўнгилдагидек эди.

- Сергей Шевченкони футболчилик фаолиятимда кўрган мураббийларим орасида бешталикка кирита оламан. Тартиб-интизомни биринчи ўринга қўярди. Талабчанлиги билан ажралиб турган. Ўйиннинг эртаси куниёқ қароргоҳимизда йиғилардик. Камдан-кам холларда дам берарди, ўйиндан сўнг. Деярли ҳар куни тарозида оғирлигимизни ўлчатарди. Шунга қараб, футболчиларнинг холати билан танишиб борарди. Бу орқали у ўйинчиларни кун тартибга қай даражада амал қилаётганини текишириб юрган. Вазни бироз оғирлашиб қолса, режимга амал қилмаганликда айбларди.

- Шунингдек мураббийлардан Юрий Саркисян, Виктор Жалилов, Александр Мягков, марҳум Виктор Борисов ҳамда бугунги кунда “Бунёдкор”ни бошқариб келаётган Бахтиёр Бобоевни ҳам ҳурмат қиламан. Уларни ўзимга устоз деб биламан.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика