Latest news

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  32 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  6 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  69 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

Зафармурод Абдираҳматов: "Кубокни ўзимиз билан олиб кетишни ният қилганмиз" News

Зафармурод Абдираҳматов: "Кубокни ўзимиз билан олиб кетишни ният қилганмиз"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Зафармурод Абдираҳматов тарихий ғалабадан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Яхши ўйин ўтказдик ва ғалаба қозондик. Олимпиадага йўлланмани қўлга киритдик. Яна битта ўйин қолди. Кубокни ўзимиз билан олиб кетишни ният қилганмиз. Кейинги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

- Бутун ўйин давомида ўйинни назорат қилганимизга қарамай, гол фақатгина иккинчи бўлимда урдик. Бунга сабаб нима бўлди қилганмиздеб ўйлайсиз?

- Ушбу мусобақада кўпгина жамоалар ҳимоявий футбол намойиш этмоқда. Индонезия терма жамоаси ҳам кўпроқ ҳимояланди. Бирок иккинчи бўлим сўнгида улар чарчаб қолишди ва шу сабабли гол ўтказиб юборишди. Биз эса вазиятлардан унумли фойдаландик.

- Бугун Тимур Кападзе сизни чап ҳимоясига қўйди. Асадбек Раҳимжоновни эса ўнг қанот ҳимоячиси сифатида кўрдик. Бундай ротацияга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Бу бош мураббийнинг қарори эди. Менга қайси қанотда ўйнашимнинг фарқи йўқ. Бош мураббийимиз қайси позицияда мени кўрса, мен тайёрман. Жамоамга фойда келтиришим энг муҳими.


ВИДЕО


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика