Зафармурод Абдираҳматов: "Биз рақиб танламаймиз"
28 jan 2024 20:10
News
Зафармурод Абдираҳматов: "Биз рақиб танламаймиз"
- Таиландга қарши тайёргарлик қандай кечмоқда?
- Таиландга қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳаммаси режамиз бўйича кетмоқда. Ишлашда давом этамиз. Биз ўйинга тайёрмиз. Гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлай олдик. Бу қувонарли жиҳат.
- Таиланд терма жамоаси биз учун қулай рақибми?
- Биз рақиб танламадик. Айрим бир жамоалар атайлаб рақиблардан қочиш учун ўйнашди. Жалол ака Машарипов айтиб ўтганларидек биз ҳеч қайси рақибдан қўрқмаймиз ва курашишга тайёрмиз. Таиланд ҳам анча яхши шакилланган жамоа ҳисобланади.
- Шерзод Насруллаев жароҳатдан қайтди, энди бош мураббий кимга кўпроқ ўйин амалиётини тақдим этади деб ўйлайсиз?
- Билмадим. Эртага ушбу саволга жавобни билиб оламиз. Бош мураббийнинг ҳар доим ҳурмат билан қабул қиламан.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments