Latest news

13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  1 12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  4 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  5 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  6 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  8 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  4 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  1

Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади" News

Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиси Зафармурод Абдираҳматов Мисрдан учралган мағлубиятдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда ҳалқимиздан кечаги мағлубият учун узр сўрайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, ҳар доим ҳам бизнинг режалар амалга ошавермади. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага кирмади. Демак, насиб қилмаган экан. Миср ҳам яхши ҳимояланди ва ғалати урилган гол ўйин натижасини ҳал қилди.

- Биринчи ўйинга қараганда ёмонроқ ўйин ўтказдик. Иккинчи тур баҳсида бизга нималар етишмади деб ўйлайсиз?

- Кечаги баҳсда бизга фақатгина гол етишмади. Қолган жиҳатларда устунлик бизда эди. Миср терма жамоаси Испания фарқли тарзда кўпроқ ҳимояга ва қарши ҳужумга таянган ҳолда ўйнади.

- Миср терма жамоаси биздан кучлироқ эдими?

- Миср олимпия терма жамоасини кучли демаган бўлардим. Чунки биз ҳеч қайси жиҳатда рақибга ютқазмадик, фақатгина ҳисобдаги устунлик улар томонда бўлди.

- Учрашув якунланганидан сўнг кийиниш хонасидаги ҳолат қандай эди?

- Ўйиндан кейин кайфият яхши эмас эди. Бош мураббийимиз бундан ҳам яхшироқ иштирок этишга қодир эканлигимизни таъкидлаб ўтдилар. Барча мағлубият таъсирида эди. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўришимиз кераклиги ҳам муҳокама қилинди. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. Улар бизни ажойиб тарзда қўллаб қувватлашди. Кейинги мусобақаларда ва Олимпия ўйинларида янада кучлироқ бўлиб қайтамиз ва юқори ўринлар учун курашамиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: -23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика