Latest news

12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  0 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  0 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  3 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  10 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  11 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  17 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  8 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8

Зафар Холмуродовдан бугунги иккита ўйинга башорат News

Зафар Холмуродовдан бугунги иккита ўйинга башорат

Ниҳоят, орзиқиб кутган кунлар келди. Бугун анчадан бери кутилган Суперлига 1-тур баҳслари старт олади.

Биз бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин олдидан таниқли собиқ ҳужумчи, фаолиятининг ёрқин дамларини "Насаф" ва "Машъал" клубларида ўтказиб, Қашқадарё фахрига айланган юлдузлардан бири Зафар Холмуродовга юзландик. Холмуродов бугунги ўйинлар борасида ўз фикрини билдирди.

- "Мавсум энди бошланяпти. Кўп жамоаларнинг таркиби кескин ўзгариб кетган, шу боис биринчи турдан олдин аниқ бир нарса дейиш қийин. Шунга қарамай, бугунги иккита учрашувга ўз фикримни билдириб ўтаман".  

"Қизилқум" - "Локомотив" ҳақида:

- "Бугун Навоийда мавсумнинг очилиш ўйини бўлади. Стадионга кўплаб мухлислар келиши кутилмоқда. Бу ўйинда "Локомотив" фаворит, чунки бу жамоа таркиби анча шаклланган, қолаверса, "Локо" чемпионлар лигасида ўз ўйинини кучайтириб олди. "Қизилқум" ҳақида эса бирор гап айтиш қийин. Бир нечта янги футболчилар таркибга қўшилган деб эшитдим. "Қизилқум" бугун дуранг ўйнаши ёки ғалаба қозониши мумкинми? Мумкин албатта, мана яқинда кўрдик, "Эспаньол" ҳам ўз уйида "Реал"ни мағлуб этди. Шундай экан, бу - футбол. Лекин менинг тахминим "Локомотив" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонса керак".

"Нефтчи" - "Насаф" ҳақида:

- "Ўйин томонлама "Насаф" кучли, лекин "Нефтчи" майдон эгаси сифатида ўйнайди. Фарғоналиклар ҳам кўплаб янги ўйинчилар билан шартнома тузишди. Аммо янги таркибнинг бирданига яхши ўйнаб кетиши осон бўлмайди. "Насаф"да эса ўйин анча шаклланган. "Насаф" ҳам "Локомотив"га ўхшаб ОЧЛда ўйин амалиётига эга бўлди. Менимча, бугун "Нефтчи" асосан иштиёқ эвазига ўйнайди. Лекин айтиб ўтганимдек, 1-тур олдидан аниқ гап айтиш мушкул. Тахминим эса "Насаф" 2:0 ҳисобида ғалабага эришади".

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика