Latest news

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  2 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Зафар Холмуродов “Насаф” футбол мактабида иш бошлади News

Зафар Холмуродов “Насаф” футбол мактабида иш бошлади

Жорий йилда “Насаф” ўринбосарлари жамоасидаа бош мураббий бўлиб, фаолият олиб борган Зафар Холмуродов кутилмаганда ўз хоҳиши билан клубни тарк этган эди.

Қисқа вақт футболда кўриниш бермай қўйган афсонавий футболчи ниҳоят “Насаф” Футбол мактабида пайдо бўлди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Холмуродов сентябр ойи бошидан буён  2002 йилда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳи машғулотларини олиб бораётган экан.

Ушбу тайёрлов гуруҳидаги ўқув машғулотларини олиб боришда Зафар Холмуродовга ёш мураббийлар Сирожиддин Эшқобилов ҳамда Денис Қаюмовлар кўмаклашмоқда.

Раҳбарият Холмуродовга 2002 йилда туғилган ўсмирлар тайёрлов гуруҳини бош мураббийлигини расман ҳозирча топширгани йўқ.

Тажрибали собиқ футболчи қисқа фурсат ичида қайсидир тайёрлов гуруҳи бош мураббийи этиб тайинланиши энди аниқ.

“Насаф” ПФК раҳбарияти Зафар Холмуродовнинг юксак маҳорати ва йиллар давомида тўплаган тажрибаси ёш иқтидор эгаларини тарбиялаб вояга етказишда асқотишига ишонади.

Иқтидорлар фабрикаси ҳисобланмиш “Насаф” Футбол мактабининг янада нуфузини оширишда Зафар Холмуродов албатта ўз ҳиссасини қўшади.

  Фахриддин ЧОРИЕВ.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика