Latest news

20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  1 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  7 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  5 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  6 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  6 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2 15:30Трансфер анатомияси  0 15:12Винисиус — Саудия Арабистони Про Лигасининг асосий нишони  4

Зафар Тўраев: "Самарқандга фақат ғалаба учун боргандик" News

Зафар Тўраев: "Самарқандга фақат ғалаба учун боргандик"

Олий лиганинг 8-турида "Динамо" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилди.
Учрашувнинг охирги дақиқаларида Зафар Тўраев томонидан киритилган гол якунда муборакликларга уч очко келтирди. Ўйиндан сўнг ғалаба тўпини киритган Тўраев билан суҳбатлашдик.

- Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, ўйин қийин кечди. Аслида ҳам "Динамо"ни фақат ютиш учун келгандик. Чунки бундан олдинги турда ўз майдонимизда "Олмалиқ" билан дуранг ўйнаб, қимматли икки очкони йўқотгандик. Кейинги турда эса яна бир жиддий рақиб  "Локомотив" билан куч синашамиз. Шунинг учун ҳам Самарқанддан фақат уч очко олиб кетишимиз шарт эди. 

- Биринчи бўлимда жавоб тўпини киритиб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтириб олганимиз бизга фойда келтирди деб ўйлайман. Ҳар икки жамоа ҳам мухлисларга ёқадиган очиқ ўйин намойиш этди.

- Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида гол киритиб жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман. Тўғриси, гол уришимни кутмагандим. Лекин ғалаба билан қайтишимизни сезгандим. Чунки иккинчи бўлимда бир қатор голли вазиятларни ярата олдик. Хаттоки Мўйдин Мамазулумов гол ҳам урганди. Бироқ ҳакам ўйиндан ташқари холатда деб баҳолади.

- Самарқандда жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозондик. Йигитлар бир-бирлари билан пас ўйнаш орқали мазмунли ўйин кўрсатдик.

- Турнир жадвалида ҳозирги эгаллаб турган ўрнимиз табиийки бизни ҳам қониқтирмаяпти. Бу йил тақвим биз учун жуда бир қийин келди. Аста-секин ҳаммаси ижобий томонга ўзгариб боради ва иккинч даврада кўзлаган мақсадимизга эришамиз деган умиддаман.

- Кейинги турни ўз майдонимизда "Локомотив"га қарши ўтказамиз. Мухлисларимиз қаршисида фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Агарда сафар тўп тепганимизда эди, дуранг ҳам қониқарли бўларди. Лекин ўз майдонимизда уч очко учун курашамиз. Буни уддаласа бўлади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика