Latest news

15:54Про лига. "ФарДУ" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  3 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   21 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6

Зафар Тўраев: "Ҳаётда ва футболда икки хил инсонман" News

Зафар Тўраев: "Ҳаётда ва футболда икки хил инсонман"

"Машъал" ўтган турни сафарда "Олмалиқ"қа қарши ўтказди. Ушбу учрашувдан сўнг жамоамизнинг биринчи голи муаллифи Зафар Тўраев ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда ҳам узоқ кутган ғалабамизга эришганимиздан хурсандман.  Лигамизнинг энг кучли жамоаларидан бирини мағлуб этиш бу катта куч талаб этади.  Қарши ҳужумдан ўйнашни истадик ва мақсадимизга етдик.  Ҳозир чиройли ўйиндан ҳам кўра биз учун очколар муҳим эди.  Жамоадошларимиз билан тушкун кайфиятдан эртароқ чиқиб кетсак,  қолган учрашувларни бундан ҳам юқори кайфиятда якунлаймиз.  Ортда қолган ўйинни унутган ҳолда ,  "Нефтчи"га қарши жиддий тайёргарликни бошладик" ,  - дейди Зафар Тўраев.

- Зафар,  ушбу ўйиндан сўнг ОАВларида катта танқидга учрадингиз? Яъни сиз ўйин давомида жамоадош футболчингизга "Рақибни оёғига теп" деб бақиришингиз мухлислар эшитган.  

Биринчи навбатдаги айтиб ўтишим керак.  Бизни жамоа узоқ вақтдан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда.  Ҳамма асабий ва тушкун кайфиятда.  Албатта бу ўйинга таъсир ўтказмаслиги керак эди.  Майдондан айнан шундай сўз ишлатганимни ҳатто ўзим ҳам аниқ шундай деганман деб айта олмайман.  Майдон ва ҳаётнинг умуман бир бирига алоқаси йўқ.  Мен ҳар иккисида икки хил одамман.  Жамоадошимга уни оёғига теп деган мақсадда эмас ,  уни оёғига ташлан деган мақсадда айтганимни фақатгина жамоамиздаги футболчиларгина билиши мумкин.  Майдон бу курашдан иборат.  Кураш бўлганда ҳам соғлом кураш керак деб ўйлайман.  Шу вазиятда рақибни оёғига теп деб хато қилган бўлишим мумкин лекин ҳозир айнан Шавкат Саломов билан куришсам доимгидек муносабатда бўлиб қолавераман.  Майдондаги ҳис-туйғуни,  ундаги вазиятларни тушунтириб бериш жуда қийин.  Мен майдондаманми биринчи мақсадим ғалаба бўлади.  Бунда ҳар қандай ҳис-туйғу ўйин якунигача давом этади.  

- Эртага "Нефтчи"га қарши муҳим баҳс олдидан футболчилар қандай кайфиятда?

Сафардаги ғалабадан сўнг ўз майдонимизда ҳам ғалаба қозониш фурсати етганини англаб турибмиз.  Жуда оғир учрашув бўлади.  Яхши натижа кўрсатиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.  Мухлисларимиз ўз майдонимиздаги ғалабани соғинишган.  Уларни хурсанд этиш барча футболчиларни бош мақсадидир.
 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика