Latest news

08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  0 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  2 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  8 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2

Зафар Полвонов: "Пахтакор"га юқори босим ўтказдик" News

Зафар Полвонов: "Пахтакор"га юқори босим ўтказдик"

"Шўртан" - "Пахтакор" (1:1) учрашуви якунланганидан сўнг "оқ бўрилар" ҳужумчиси Зафар Полвоновнинг фикрлари билан қизиқдик.


"Ўйин томошабоп, қизиқарли тарзда кечди. Менимча, бугунги учрашув стадионга келган мухлисларга ёқди. Биз яхши ўйнадик ва кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бироқ баъзи вазиятларда омад бизлардан юз ўгирди. Шунга қарамай "Пахтакор"га қарши ўйинда яхши натижага эришдик. Рақиб ҳам яхши ўйнади ва бизга муаммолар туғдирди. Пенальти? Бу вақтга келиб мен захирага олингандим ва вазиятни кўра олмадим. Жамоадошларим пенальти бўлмаганини таъкидлашди. Лекин ҳакамнинг қарори бошқача бўлди. Андреев пенальтидан тўпни тўғри дарвозага йўллай олмади. Ўйин жуда юқори босим остида ўтди. Биз "Пахтакор"га катта босим ўтказдик. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади. Даврон Ҳошимов Сарвар Жўраевга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилгани учун ўйин сўнггида ҳақли равишда майдондан четлатилди. "Шўртан"нинг иккинчи даврадаги муваффақиятлари замирида Муҳтор Қурбоновнинг хизмати ва бутун жамоанинг меҳнати ётибди деб ўйлайман. Бу меҳнатларимиз самараси бўлса керак. Кейинги ўйинларда ҳам ишқибозларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Зафар Полвонов.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика