Latest news

07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  246 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  18 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  3 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19

Зафар Полвонов: "Ниҳоят гол урганимдан хурсандман" News

Зафар Полвонов: "Ниҳоят гол урганимдан хурсандман"

Кеча Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичининг жавоб учрашувида "Олмалиқ" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилиб йирик, 6:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Учрашувдан сўнг "Олмалиқ" ҳужумчиси Зафар Полвонов билан суҳбатлашдик.

- "Қизилқум" билан Кубокдаги биринчи учрашувимизда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бергандик. Шу боис қандай бўлмасин иккинчи ўйинда ютишимиз шарт эди. Чунки мураббийимиз кейинги босқичга чиқиш вазифасини қўйганди ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Худога шукур, вазифани бажардик", - дея гап бошлади Полвонов.


 

- Очиғи, бугун "Қизилқум" устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишингларни кўпчилик кутмаганди. Ниманинг эвазига йирик ҳисобда ғалаба қозондинглар?
- Ҳа, бугун мураббийнинг берган кўрсатмаларини аниқ бажардик. Қолаверса голли вазиятлардан ҳам унумли фойдаландик.

- Айтингчи бугун "Олмалиқ" кучли ўйин кўрсатдими ёки Қизилқум кучсиз ўйин намойиш этдими?
- "Қизилқум" ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа. Бу клубнинг ўз ўйин услуби бор. Бугун уларни у қадар паст савияда ўйин кўрсатди дейиш нотўғри бўлади. "Олмалиқ"қа келадиган бўлсак, юқорида айтганимдек жамоа бугун ҳаммасини аниқ бажарди. Қолаверса захирадан туширилган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришга эришди.



- Бу йилги мавсумда голларингиз ҳисобини 9-турга келиб очдингиз. 8 турдаги "қуруқ серия" нима билан боғлиқ?
- Ҳа, тўғри айтасиз ҳақиқатдан ҳам бу йил негадир "қуруқ серия" чўзилиб кетди. Ҳужумчини вазифаси гол уриш. Қолаверса уни урган голлари билан эслашади. Бунинг сабабини аниқ бир омил билан боғлиқ дея олмайман. Қайсидир ўйинларда омад келмади. Яна айрим учрашувларда аниқлик етишмади. Худога шукур 9-турда жорий мавсумдаги илк голимни уриб олдим. Насиб қилса мана эндиликда голларим сонини кўпайтираман. Бунинг учун машғулотларда икки хисса куч билан ишлаяпман.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика