Latest news

15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  0 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  4 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  11 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  15 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  20 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  2 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  3

Зафар Полвонов: “Миржалол Қосимов билан ишлаш орзуим эди. Бунга эришдим” News

Зафар Полвонов: “Миржалол Қосимов билан ишлаш орзуим эди. Бунга эришдим”

Coca Cola Cуперлигасининг сўнгги тури мухлисларга бир қатор қизиқарли ва шиддатли учрашувларни тақдим қилди.

Тошкентда ўтказилган “Бунёдкор” ва “Суғдиёна” баҳсида учинчи ўрин эгаси аниқланган бўлса, “Бухоро” ва АГМК ўртасидаги ўйин тамомила ҳаёт-мамот жангги бўлди десак муболаға бўлмайди. Боиси, мазкур беллашув кўҳна шаҳар жамоаси учун кучлилар сафида қолишга сўнгги имконият эди. Олмалиқликлар эса мавсумни муносиб якунлашни мақсад қилишганди. Биз билан суҳбатда бўлган АГМК етакчиси Зафар Полвонов юқоридаги гапларимизга қўшилган ҳолда, мавсум якуни таассуротлари билан ҳам ўртоқлашди.

- Аввало “Бухоро”га қарши кечган ўйин ҳусусида қисқача фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- Ушбу ўйин ҳақида кўп гапиришим мумкин. Масалан, рақибимиз қуйи лигага тушиб кетмаслик учун барча чораларни кўрди. Улар ўз майдонида яхши ва тартибли футбол намойиш этишди. Биз ҳам олтинчи ўрин учун ҳаракат қилдик. Билмадим, бундай майдонда тўп тепиш оғир бўлди деб ўйлайман. Жамоадошларимга раҳмат айтаман, охиргача кураш олиб боришди. Қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. “Бухоро”ни Суперлигада қолгани билан табриклайман.

- АГМК учун ушбу мавсум ниҳоятда оғир ўтди. Умуман жамоанинг бу йилги мусобақалардаги иштироки ҳақида фикр билдирсангиз..

- Ҳа. Тўғри. Жуда қийин мавсумни ўтказдик. Яхши ва ёмон тарафлари ҳам бўлди. Муносиб тўп тепиш учун сўнгги лаҳзагача курашдик. АГМК тез орада шаклланган янгги жамоа саналади. Боллар билан ўзаро чиқишиб кетиш учун вақт керак эди. Шунга қарамай мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Ютган ва мағлуб бўлган учрашувларимизда доим қўллаб қувватлаб туришди.

- Биринчи даврада “Қўқон 1912”га қарши кечган баҳсда бешта гол уриб, қайсидир маънода рекорд ҳам ўрнатдингиз. Кетма-кет голлар урдингиз. Тўпурар бўлишни мақсад қилганмидингиз?

- Албатта. 2019 йил мен учун омадли келди деб ўйлайман. Чунки, Миржалол Қосимовдек мураббий билан бирга ишлаш орзуим эди. Шукурки бунга эришдим. Қайсидир пайтда уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қилдим. Мен ҳужумчиман, вазифам гол уриш. Ўзимга ҳар бир ўйинда аниқ мақсад қўяман, кўпроқ тўп киритиб тўпурарлар рўйхатидан жой олишни истайман. Бунинг ортида эса катта меҳнат ётади. Ишлашдан ҳеч қачон қочмайман. Тўғриси, мураббийимиз Миржалол Қосимовдан кўп нарсалар ўргандим. Уларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бир ўзим ҳеч нарсага эриша олмайма, жамоадошларимсиз бирон нарса қила олмасдим. Биласизми, қанча кўп гол урса одам шунча ёшариб кетар экан.


- Жамоа мавсумни бошқаларга қараганда эртароқ бошлади. Осиё Чемпионлар лигаси ўйинлари, Ўзбекистон Суперкубогида майдонга тушди. Етарли даражада тайёргарлик кўрилмагани мавсум давомида билиндими?

- Албатта билинади. Тез фурсатда жамоани тиклаш ўзимас. Қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Афсус, Суперлига тугаб қолди. Чунки, деярли ҳаммамиз бир биримизни тушуниб, ўрганиб қолгандик. Агар, бошидан шундай тўп тепганимизда кўпгина жамоаларга бош оғриқ бўлардик. Шунисига ҳам шукур деймиз.

- Иккинчи даврада АГМК янада ишончли ҳаракат қилди. Бу нима билан боғлиқ? Юқорида айтганингиздек вақт омилими ёки янгги қўшилган футболчилар жамоани ўзгартирдим?
- Ҳа. Тўғри айтасиз. Иккинчи даврани яхши бошладик. Танаффус пайтида Тошкентда кўпроқ машғулотлар ўтказдик, тактик-схемалар устида иш олиб бордик. Тўп билан ва тўпсиз муомала қилишни шакллантирдик. Йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилдик. Тушунмовчилик ва муаммолар ҳар бир жамоада бўлади.

- Ўзбекистонда ҳужумчилар етишиб чиқиши бироз секинлашгандек назаримда. Асл муаммо болалар футболида бўлиши мумкин. Форвардлар билан ишлайдиган алоҳида мутахассисларни жалб этиш керакдир...

- Албатта. Жамоада ҳужумчилар билан ишлайдиган мураббий бўлиши лозим. Ўзбекистонда ҳужумчилар кам кўринмоқда. Агарда, ёш иқтидорли форвардларга эътибор қаратилмаса, бу борада муаммолар кузатилаверади. Одам ўз устида ишласа, меҳнатдан қочмаса ҳаммаси яхши бўлади. Масалан, мен Европа футболидаги футболчиларни ўйинларини кўп кузатаман. Луис Суарес, Карим Бензема, Муҳаммад Салоҳ каби юлдузларни ҳаракатини кузатиб бораман. Улардан ўрнак олишга интиламан.

- Жамоада мавсумни соврин билан якунлаш имкони мавжуд. Бунинг учун Ўзбекистон Лига кубогида “Пахтакор”ни мағлуб этиш керак бўлади. Бу ўйин кубок баҳсидан фарқли равишда бошқача ўтишини тахмин қилиш мумкинми?

- Имконият бор. Тўғри, “Пахтакор” кучли, ҳар бир чизиқда юқори савиядаги футболчилар тўп тепади. Бизда ҳам яхши тажрибали ва маҳоратли ўйинчилар бор. Насиб қилса совринни ўзимизники қиламиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика