Latest news

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  2 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  13 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Забиҳилло Ўринбоев Япония клубига ўтди News

Забиҳилло Ўринбоев Япония клубига ўтди

Жорий мавсум олдидан бир қатор футболчиларимиз хориж чемпионатларига йўл олишмоқда.

Жумладан, бир неча йиллар давомида Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида тўп тепиб келган Забиҳилло Ўринбоев Япония Жей-лига 2да ҳаракат қиладиган "Токусима Вортис" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда футбол агенти Санъат Шарипов ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди. Бундан ташқари, токусималиклар расмий сайти ҳам Ўринбоев билан шартнома тузилгани ҳақида хабар берди.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор"га тегишли бўлган Забиҳилло ўтган мавсумни ижара асосида Бекободнинг "Металлург" клубида ўтказган ва 24та ўйинда иккита гол урган эди.

Маълумот учун, "Токусима Вортис" клубига 1955 йилда асос солинган. Жамоа уй учрашувларини 20 минг мухлисга мўлжалланган "Наруто Атлетик" стадионида ўтказади. Бош мураббийи испаниялик Абел Моурело Лопез.

"Токусима Вортис" айни пайтда J2 лигасида икки ўйиндан сўнг 3 очко билан 22 жамоа орасида 11-поғонада бормоқда. Тўплар нисбати - 4:4.


Япониядаги фаолияти давомида Забиҳиллога омад ва кўплаб голлар тилаб қоламиз.

Rating: +79   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика