Latest news

08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  2 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  9 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1

Забиҳилло Ўринбоев: “Энг яхшилар учталигига киришнинг ўзи ҳам шараф” News

Забиҳилло Ўринбоев: “Энг яхшилар учталигига киришнинг ўзи ҳам шараф”

Маълумки, бу йил Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиши кутилаётган “Бунёдкор”нинг иқтидорли футболчиларидан Забиҳилло Ўринбоев ҳам ўрин эгаллаган.

20 ёшли ҳужумчи учун жорий мавсум ҳар холда ижобий ўтди дейиш мумкин. Энг аввало Ўринбоев ёшлар терма жамоамиз билан кичик мудиалда иштирок этиб қайтди ва ўз клуби сафида ҳам кўплаб учрашувларда бошланғич таркибдан ўрин олди. Шу боис бўлса керак унинг лауреатлар сафидан ўрин эгаллаши бежиз эмаслиги. Куни кеча Забиҳилло билан шу ҳақда суҳбатлашганимизда, у ҳам ўзи учун кутилмаган хабар бўлганини таъкидлади.

- 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлишга яқин турибсиз.
- Тўғриси, бу ҳақда хаттоки ўйлаб кўрмаган ҳам эдим. Шунинг учун бу менга кутилмаган совға бўлди. Албатта ёқимли хабарни эшитиб бошим осмонга етди.

- Сиз каби номзоди бор бўлган футболчилар ҳам ўзингизнинг дўстларингиздир. Бу ҳам қайсидир манода кутилмаган хол бўлдими?
- Бундан ҳам хурсанд бўлдим. Ҳақиқатдан ҳам жамоадош дўстларим – Элдор ҳам Достон ҳам бунга муносиб деб ўйлайман.  

- Бош совринни ютиш имконияти кимда кўпроқ деб таҳмин қиласиз?
- Менимча алоҳида бир кишини кўрсатиш қийин. Шахсан мен учун осиёда энг яхшиларнинг учталигига киришнинг ўзи ҳам шараф. Ким ғолиб чиқиши Яратганнинг ўзига ҳавола. Буни ўша тақдирлаш маросимида билиб оламиз.

- Айтингчи сизнингча бу йил ёш футболчилардан кимлар кўпроқ энг яхшилар бўлишди?
- “Насаф”дан Одил Ҳамробеков билан “Пахтакор”даги Жавоҳир Соҳибовни айтган бўлардим. Кўрдингиз улар миллий терма жамоадан ҳам чақирув ола бошлади. Шунингдек “Бунёдкор”даги жамоадошларимдан Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Акрам Комилов ва Рустам Ашурматовни алоҳида эътироф этаман.  

- Мавсум-2015дан кўнглингиз қанчалик тўлди?
- Унчалик ҳам кўп қониқиш хосил қилмадим. Биринчи даврагача ҳаммаси яхши кечаётганди. Аммо кейинчалик у даражада ёрқин бўлмади. Аммо нолимайман ҳам. Насиб қилса келаси йил ўз устимда янада астойдил ишлаб, ёрқин жиҳатларимни намоён этишга харакат қиламан. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика