Latest news

18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  0 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  2 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  6 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  4 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  2 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  6

"Ювентус"нинг ЕЧЛдаги иштироки ҳақида (қисқача статистика) News

"Ювентус"нинг ЕЧЛдаги иштироки ҳақида (қисқача статистика)

Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи давом этмоқда.

Хабарингиз бор, Туриннинг "Ювентус" клуби мусобақанинг жорий мавсумидаги иштирокини 1/8 финал босқичида якунлашга мажбур бўлди. 

ЕЧЛ. "Ювентус" турнирни тарк этди 

Ҳозир Маурисио Сарри бошчилигидаги "кекса синьора"нинг мусобақадаги иштироки ҳақида баъзи маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

Демак, "ЕЧЛ-2019/20"да "Ювентус" шарафини жами 21 нафар футболчи ҳимоя қилди: 

Дарвозабон: Шчесний
Ҳимоячилар: Куадрадо, Данило, Де Лигт, Демирал, Бонуччи, Ругани, Сандро, де Шильо,
Ярим ҳимоячилар: Хедира, Пянич, Матюиди, Бентанкур, Рэмзи, Рабьо, Мураторе
Ҳужумчилар: Коста, Бернардески, Дибала, Роналду, Игуаин

"Кекса синьора" футболчилари 8 ўйинда 14 бор рақиб дарвозабонларини ранжитишди (8-ўрин). Айни пайтга қадар "Бавария" (27), "Ман Сити" (20), ПСЖ (20), "Тоттенхэм" (18), "Реал" (16), "Аталанта" (16), "Зальцбург" (16) ва "Ливерпуль" (15) клублари "Ювентус"дан кўпроқ гол урган. Таъкидлаш лозимки, Турин суперклубининг барча голлари 8 нафар футболчининг номига ёзилди:

Роналду 4, Дибала 3, Игуаин 2, Коста 1, Рэмзи 1, Бернардески 1, Матюиди 1, Куадрадо 1.

Голли узатмалар:

Дибала 2, Игуаин 2, Бернардески 1, Куадрадо 1, Сандро 1.

Рақиб дарвозасини ўққа тутиш бўйича "Юве" 13-поғонага жойлашган. Итальянлар ҳар ўйинда ўртача 13.6 тадан зарба беришган.

Ҳар ўйиндаги ўртача тўп назорати — 57.1 % (4-ўрин, "Барса" билан бир хил).

Тўп узатишлардаги ўртача аниқлик — 87.7 % (3-ўрин). "Ювентус"дан яхшироқ натижани фақат "Ман Сити" (89.5) ва "Бавария" (88.4) жамоалари қайд этишган.

Турнир давомида Маурисио Сарри шогирдларига 10 бор сариқ карточка кўрсатилди.

Войцех Шчесний дарвозасига 8 ўйинда 6 та тўп киритилди. Тўплар нисбатидаги ҳолат — (+8).

Жорий мавсум А Серияда чемпион, мамлакат кубогида финалчига айланган "Ювентус" Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалида тўхташга мажбур бўлди. Хуллас, итальян футболи гегемони учун мавсум шундай тугади.

Катта эҳтимол билан, "Лион"га қарши баҳс Маурисио Сарри учун Турин клуби бошқарувидаги сўнггиси бўлса керак. Сиз қандай фикрдасиз, италиялик мутахассисга ишонч билдириш керакми?

Фахриддин Рўзиев

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика