Latest news

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

"Ювентус"га гол урган Паццини: "Нуқтага қўяётганимда тўпнинг бунчалик оғир бўлишини билмагандим" News

"Ювентус"га гол урган Паццини: "Нуқтага қўяётганимда тўпнинг бунчалик оғир бўлишини билмагандим"

"Верона" форварди Жампаоло Паццини А Сериянинг 23-тури доирасида "Ювентус"га қарши ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

У ушбу ўйинда пенальтидан гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлаганди.

"Стадиондаги бўлган воқеаларни кўриб, шунга амин бўлдимки, бутун бир шаҳар ушбу ғалабага лойиқ эди.

8 кун ичида 3та ўйин ўтказдик ва яхшигина очко жамғардик ("Милан" ва "Лацио"га қарши ўйинларда 2, "Ювентус"га қарши ўйинда 3 очко). Шу боисдан жамоани табрикласам ҳам бўлади.

Балки жуда кам инсон бизнинг ушбу ўйинларда омадли ўйин кўрсатишимизни тахмин қилгандир. Аммо коллективимиз анчагина аҳил ва иноқ. Ҳатто захирада қоладиган футболчилар ҳам бизга катта ёрдам беради. Бирдам бўлиш - асосийси.

Машғулотларда пенальтиларни жуда кўп тепардим. Аммо ўйиндагиси барибир ўзгача ҳиссиёт беради. Тўпни нуқтага қўяётганимда тўпнинг бунчалик оғир бўлишини билмагандим. Буни тан оламан", - деди Паццини.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика