Latest news

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

"Ювентус"дан кетма-кет 10 ғалаба ёхуд Пауло Дибала порламоқда News

"Ювентус"дан кетма-кет 10 ғалаба ёхуд Пауло Дибала порламоқда

Италия чемпиони Туриннинг "Ювентус" клуби мавсумни муваффақиятсиз бошлаганидан хабарингиз бор.


Массимилиано Аллегри бошчилигидаги "Ювентус" жамоаси А Сериядаги дастлабки турларини жуда нурсиз ўтказганди ва бир қатор мағлубиятларга учраганди. натижада эса "Юве"  турнир жадвалининг қуйи поғоналаригача тушиб кетган пайтлар ҳам бўлганди.


"Ювентус"ни бир қатор етакчилари - Тевез, Видаль, Пирло каби футболчилари тарк этганидан сўнг Аллегри жамоани янгитдан тузишни бошлаб юборганди. Аллегри "Ювентус" ўйинига янгича нафас олиб киргунга қадар жамоа бир қатор учрашувларда муваффақиятсиз ўйнади. Бироқ Аллегри тўғри йўлдан кетаётганини исботлади ва "Ювентус" тезда ўзини ўнглаб олиб, ғалабали серияларини бошлаб олди. "Юве"га янги келиб қўшилган футболчи Марио Манжукич, Симоне Заза, Пауло Дибала каби ҳужумчилар жамоа ўйинига мослашиб кетишди. Ҳужум чизиғи бутунлай янгилангани боис мавсум стартида бу борада муаммолар бўлганди. Айни пайтда эса янги ҳужумчилар ҳам ўз ўйинларини топиб олишди. Симоне Заза майдонга тушаётган баҳсларда ишончни оқламоқда, голлар урмоқда. Марио Манжукич эса жуда муҳим ўйинларда жамоа жонига оро кирмоқда. Умуман Марио Манжукич ҳар доим жамоасининг ҳал қилувчи голларини уришни яхши кўрадиган ҳужумчилар сирасига киради. Мавсум аввалида жуда катта пуллар эвазига "Палермо"дан сотиб олинган ёш истеъдодли ҳужумчи Пауло Дибала "Ювентус"да порлашни бошлаб юборди. Ушбу вундеркинд "Ювентус"нинг сўнгги ўйинларидаги ғалабаларига катта ҳисса қўшмоқда. Ёш иқтидор соҳиби "Ювентус"нинг кетма-кет 10та учрашувда ғалаба қозонишига бош сабабчилардан бири бўлмоқда.

Пауло Дибала сўнгги 10 ўйинда еттита гол киритиб, бешта голга ҳаммуаллифлик қилди.

Дибала ушбу мавсумда Италия чемпионатида жами 11та гол уриб, тўпурарлар пойгасида Игуаиндан кейин иккинчи поғонада кетмоқда.


"Ювентус" қайтди, Дибала порламоқда...

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика