"Ювентус" ва "Милан" "Интер"ни қувлашда давом этади — А Серия 14-тур якунлари
06 dec 2023 15:30
News
"Ювентус" ва "Милан" "Интер"ни қувлашда давом этади — А Серия 14-тур якунлари
"Ювентус" "Монца"ни енгди
Жамоалар ўйин стартини фаол ўтказишди. Кирьяполоус 9-дақиқадаёқ Камбьязони жарима майдончасида йиқитди, нуқтага Душан Влахович келди, лекин имкониятдан унумли фойдалана олмади. Сербиялик Ди Грегориони доғда қолдира олмади. Бироқ мезбонларнинг қувончи узоқ чўзилмади, пенальтидан кейин юзага келган бурчак зарбасидан "кекса синьора" барибир гол урди. Рабьо ҳаммадан баланд сакради ва боши билан тўпни дарвоза тўққизлигига йўллади. Шундан сўнг анча тинчланиб қолган ўйин, бўлим ўрталарига келиб, бурчак зарбасидан кейин Гаттида юзага келган вазият туфайли жонланди. Аммо футболчи яқин масофадан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. "Монца" эса биринчи бўлимда айтарли ҳеч нима қила олмади, жамоа фақат бир бор Шенснини ўйинга "қўшилишга мажбур қила" олишди.
Танаффусдан кейин мезбонлар қизиқарлироқ футбол кўрсата бошлашди. Узоқ масофадан Пессина ва Чирриуа яхши зарба йўллашди, меҳмонлар эса кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйлаб, Ди Грегориони деярли безовта қилишмасди. Қўшиб берилган дақиқалар эса беллашувнинг энг қизиқарли қисми бўлди, десак, муболаға бўлмайди. Валентин Карбони жарима майдончасига йўллаган тўп, барчадан ўтиб, дарвоза тўрига бориб тушди. Стадионга тўпланган мухлислар дуранг ҳақида ўйлаб улгурмай, 2 дақиқадан кейин Рабьо қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва тўпни Гатти амаллаб дарвозага йўллашни уддалади. "Ювентусу" оғир ўйинда муҳим ғалабани тантана қилди.
"Интер" "Наполи"га имкон қолдирмади
Мезбонлар ўйинни фаол бошлашди. 2-дақиқадаёқ Эльмас узоқдан яхши зарба йўллади, лекин Зоммер ишончли ўйнаб, тўпни қайтарди. Бироз ўтиб, Политанонинг уринишидан сўнг киперга устун ёрдамга келди. "Интер" ҳам ўз имкониятларига эга бўлди. Лаутаро саркаб ажойиб зарба йўллади, Мерет ҳам жамоасини голдан қутқарди. Ўйин охирида эса Димарконинг узатмасидан сўнг Думфрис, Барелла орқали келган тўпни марказда бўш қолдирилган Чалханоглу кучли зарб билан дарвоза бурчагига михлади.
Танаффусдан кейин Хвичада яхши имконият бўлганди. У ўз услубида узоқ бурчакни нишонга олди, бироқ Зоммер ҳам яхши ўйнади. "Наполи" босимни оширганди, "Интер" муҳим гол уриб олди. Лаутаро қанотдан тўпни марказга узатди, чаққон ҳаракат қилган Барелла алдамчи ҳаракат билан ҳимоячини доғда қолдирган Николо орадаги фарқни иккитага оширди. "Наполи" дарҳол жавоб бериши мумкин эди. Жезуснинг узатмасидан кейин Осимхен гол уришга яқин эди. "Наполи" кўпроқ ҳужум қилсада, голни яна "Интер" уриб кетди. Барелла тўпни Куадрадога узатди, Хуаннинг узатмасидан кеийн Тюрам биргина ҳаракатда дарвозани ишғол қилди. "Интер" муҳим ғалабани қўлга киритди ва жадвалда етакчиликни сақлаб қолди. "Наполи" эса яна йўлидан қоқилгандек.
"Фрозиноне" "Милан"га мағлуб бўлди
"Россонери" учрашувни фаол бошлашди. Майдондагилар ичида Чуквуезе айниқса ажралиб турарди. Қанотида фаол ҳаракат қилиб вазиятлар яратган Чуквуезе яна бир вазиятда кучли зарба йўллади. "Фрозиноне" ҳам узоқ масофадан зарбалар билан жавоб берарди. Уларнинг аксариятини Ойно ижросида кўрдик. Бўлим охирида Чунида ажойиб вазият юзага келди, бирга-бир вазиятга чиқиб борган футболчи Меньянни доғда қолдира олмади. Деярли кейинги ҳужумда эса "Фрозиноне" гол ўтказиб юборди. Чуквезенинг узатмасидан кейин ҳимоячи тўпни қайтаришда нўноқликкў йўл қўйди ва Йович ажойиб зарбаси билан миланликларни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим бошлангани ҳақидаги ҳуштак чалиниши билан "Милан" яна гол урди. Меньян тўпни Пулишичга аниқ етказиб берди, рақибларидан қочиб кетган Кристиан дарвоза тўққизлигини нишонга олди. "Фрозиноне" ўзини йўқотиб қўймади ва ҳужумлар уюштиришда давом этди. Бироқ гол уриш бахти "Милан"га насиб қилди. Рейдерснинг жарима майдонига узатган тўпини Йович марказроқдаги Томорига ўтказиб берди ва Фикайо ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди. "Фрозиноне" шундан кейин ҳам таслим бўлмади ва бу учун мукофотланди. Брешиани жарима зарбасидан тўпни дарвоза томон йўллади ва ҳеч кимга тегмаган тўп тўрга бориб тушди. Меҳмонлар сўнгги дақиқаларда босимни орттиришди, бироқ "Милан" узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди.
"Лацио" "Кальяри"ни мағлубиятга учратди
Ўйиннинг илк дақиқалари "бургутлар" учун ўта омадли тус олди. 8-дақиқада Лаццари қанотда ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва марказга йўллади, Педро биргина уриниш билан дарвозани ишғол қилди. Кўп ўтмай, Луис Альбертода қулай имконият юзага келди, лекин Скуффет зарбани бартараф этди. "Кальяри"да ҳам имкониятлар бўлди. Лападулла боши билан хавфли зарба берганди.
Меҳмонларга 27-дақиқадаги Антуан Макумбунинг қизил карточкасидан кейин вазият янада қийинлашди.
Танаффусдан кейин ўйин ўйин кескин ўзгармади. "Лацио" кўпроқ ҳужум қиларди ва вазиятлар яратишга уринарди. Фақатгина Скуффетнинг ажойиб ўйини "Кальяри"ни голлардан қутқарарди. Мавсум давомида бир неча бор панд берган "Лацио" ҳимояси бу сафар хатоларга йўл қўймасди. Шундай бўлсада, Проведель бекор қолиб кетмади. Голкипер Лувомбонинг узатмасидан кейин Паволеттининг яхши зарбасини бартараф этди. Ўйиннинг охирги дақиқасида Ористано "бургутлар" дарвозаси томон бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин зарба жуда ноаниқ чиқди. Оқибатда, "Лацио" жадвалда 8-поғонагача юқорилади, "Кальяри" хавфли зонада қолмоқда ва сафар учрашувларида ишлари буткул юришмаяпти.
Шунингдек, "Торино" "Аталанта"ни, "Фиорентина" эса «Салернитана"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Лечче» ва "Болонья" эса муроса кўчасини танлашди.
Сергей Румянцев
Нозима Тўхтамирзаева таржимаси
Comments