Latest news

00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  2 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  7 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  3 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  23 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0

"Ювентус" ва "Интер"нинг собиқ ўйинчиси "Кальяри" сафига қўшилди News

"Ювентус" ва "Интер"нинг собиқ ўйинчиси "Кальяри" сафига қўшилди

Трансфер ойнаси ёпилганидан кейин Италиянинг "Кальяри" жамоаси Квадво Асамоа билан шартнома имзолади.

"Football Italia" хабарига кўра, 32 ёшли ганалик ярим ҳимоячи бугун тиббий кўрикдан ўтиб, мавсум якунига қадар амал қиладиган битимга имзо чеккан.

Италияда трансфер ойнаси аллақачон ёпилган эди. Аммо, Асамоа эркин агент бўлгани боис "Кальяри" уни рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Маълумот учун, Асамоанинг бутун фаолияти Италияда ўтган. У 2008-2012 йилларда "Удинезе", 2018 йилга қадар "Ювентус" шарафини ҳимоя қилди ва шундан кейин "Интер" таркибига қўшилди. Ганалик ўйинчи "нерадзуррилар" сафида 2020 йилнинг октябрига ўйнаган эди. Ўтган йилнинг кузида томонларнинг келишуви билан шартнома бекор қилинган ва Асамоа эркин агентга айланган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика