Latest news

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  0 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  7 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  133 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

"Ювентус" Роналдунинг ўрнига олиб келган ПСЖ ҳужумчиси ҳақида News

"Ювентус" Роналдунинг ўрнига олиб келган ПСЖ ҳужумчиси ҳақида

Турин клуби мухлислари Мойзе Кинни яхши танишади, лекин у энди аввалги Мойзе эмас.

Роберто Манчини Мойзе Кинни ўтган куздан миллий терма жамоага чақирмай қўйди – бўлажак жаҳон чемпионати саралаш босқичининг дастлабки учрашувларида қахрамонимиз иштирок этмади.

Шундай бўлсада, Манчо ОАВда Кин ҳақида илиқ фикрларни билдирарди: "ПСЖ клубига ўтиш хавфли бўлиши мумкин эди, у ўйин амалиётисиз қолиб кетиши ҳеч гап эмасди. Бироқ у Неймар, Мбаппе ва Ди Мария билан бир жамоада анчагина кўп ўйнамоқда, қўшимчасига, гол ҳам уряпти. Бу мен аввалроқ айтган гапларимга исбот бўла олади: агар сиз иқтидорли бўлсангиз, кучли футболчилар билан бирга янада ўсишга эришасиз, акс ҳолда – йўқ бўлиб кетасиз".

Май ойи охирида Мойзе Сан-Маринога қарши беллашувни асосий таркибда бошлади. Италия 7:0 ҳисобида зафар қучди, лекин Манчини Кинни танаффусда алиштиришга қарор қилди ва уйига жўнатиб юборди. Кейинроқ Италия зафар қучган "Евро"га Жакомо Распадори йўл олди. Ўшанда нима бўлганини, аслида гап нимадалигини ҳеч ким айтмади ҳам, бирор кимса билолмади ҳам, лекин газеталарда мураббийга футболчининг ҳаракатлари маъқул келмагани – ҳужумчи ўртоқлик учрашувида етарлича иштиёқ билан ўйнамагани, астойдил меҳнат қилмагани ҳақида ёзишди.

"Европа чемпионатини телевизор қаршисида томоша қилиш осон бўлмади", – тан олади Кин. Сентябрь ойида унинг фаолиятида яна бир кескин бурилиш содир бўлди. Мойзе "Ювентус" ва Италия термасига қайтди. Литва термасига қарши ўйинда у ҳужумнинг чап қанотида майдонга тушди ва рақиб ҳимоясининг "додини бериб", иккита гол уришга муваффақ бўлди.


"Мистер барчаси ўзимга боғлиқлигини айтади. Мен ишлашда давом этяпман, жумладан, психологик томондан ҳам. Мен терма жамоага бошқача менталитет ва мақсадлари билан қайтдим. ПСЖ сафида ўтган бир йил менга катта ёрдам берди, буюк футболчилар билан бирга меҳнат қилдим", – дейди Мойзе.

"Барча муаммолар – унинг бошида, – дадиллик билан айтади Манчини. – У кучли, тезкор, қанотда ҳам, марказий ҳужумчи нуқтасида ҳам бирдек ўйнай олади. Ишга жиддий муносабатда бўлса, унинг келажаги ёрқин бўлиши мумкин. Аммо асосийси Кин футболчи фаолияти у қадар узоқ бўлмаслигини унутмаслиги зарур. Лаҳзадан унумли фойдаланиш лозим". 




Распадорининг вазияти нисбатан оддий, у – "Сассуоло"нинг асосий ҳужумчиси ҳисобланади ва катта эҳтимол, ўсишда давом этади. Кин учун эса назаримизда, "Ювентус"да бошланган мавсум – фаолиятидаги энг муҳими бўлади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика