Latest news

20:07"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал. Ўзбекистон - Гватемала 1:0  2 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  327 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  24 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1

"Ювентус" - "Реал" ва "Севилья" - "Бавария" учрашувларидан олдин журналистлар қандай фикрда? News

"Ювентус" - "Реал" ва "Севилья" - "Бавария" учрашувларидан олдин журналистлар қандай фикрда?

Бугун Европа Чемпионлар лигаси чорак финал доирасидаги иккита ўйин бўлиб ўтади.

"Реал" Туринда "Ювентус" меҳмони бўлса, "Бавария" Испанияга "Севилья" билан куч синашиш учун сафар қилади.

Sevilla

Pablo Sarabia - 31'

Champions League Final Stage . Round 1/4

03/04/2018, 23:45

2
:
1
Finished

Bayern Munich

Jesus Navas - 37', Thiago Alcantara - 68'

Stadium: Estadio R. Sanchez Pizjuan, 40635 spectators

Referee: Daniele Orsato

45'
90'
15'  Joaquin Correa
31'  Pablo Sarabia
31'  Sergio Escudero
78'  Joaquin Correa (Sandro Ramirez)
80'  Wissam Ben Yedder (Luis Muriel)
90'  Guido Pizarro
13'  Franck Ribery
34'  Juan Bernat
36'  Arturo Vidal (James Rodriguez)
37'  Jesus Navas
46'  Juan Bernat (Rafinha)
68'  Thiago Alcantara
68'  Franck Ribery
79'  Franck Ribery (Arjen Robben)
85'  Thomas Mueller

Juventus

Champions League Final Stage . Round 1/4

03/04/2018, 23:45

3
:
0
Finished

Real Madrid

Cristiano Ronaldo - 3', Cristiano Ronaldo - 64', Marcelo - 72'

Stadium: Allianz Stadium, 40849 spectators

Referee: Cuneyt Cakir

45'
90'
26'  Rodrigo Bentancur
45'  Paulo Dybala
66'  Paulo Dybala
69'  Kwadwo Asamoah (Mario Mandzukic)
69'  Douglas Costa (Blaise Matuidi)
75'  Sami Khedira (Juan Cuadrado)
3'  Cristiano Ronaldo
3'  Isco
55'  Sergio Ramos
59'  Karim Benzema (Lucas Vazquez)
64'  Cristiano Ronaldo
64'  Daniel Carvajal
72'  Marcelo
72'  Cristiano Ronaldo
75'  Isco (Marco Asensio)
82'  Luka Modric (Mateo Kovacic)
88'  Mateo Kovacic

Ушбу беллашувлардан олдин сайтимизда фаолият юритаётган бир қатор журналистлар ўз фикрларини билдиришди.

Нарзулла Сайдуллаев: "Туриндаги ўйинда кўп гол бўлмайди"

"Севилья" - "Бавария"
- Қарама-қаршилик фаворити "Бавария" эканлигини ҳамма билади. Тўғри испан клуби ўтган босқичда МЮ тўсиғидан ўтди. Аммо барибир "Бавария" айни пайтда "Севилья"дан кучли деб ўйлайман. Бугунги баҳсда Германия клуби кичик ҳисобда ғалаба қозониши мумкин, агар нимадир бўлиб "Бавария" бугун юта олмаса ҳам жавоб баҳсида ўзига керакли натижани қўлга кирита олади деб ўйлайман.

"Ювентус" - "Реал Мадрид"
- Бу жуфтликда фаворит йўқ. Иккала клуб айни пайтда ҳам тенг кучли деб ўйлайман. Ким камроқ хато қилса, ўша клуб ярим финалга чиқади. Туриндаги биринчи ўйинда камроқ гол бўлса керак, деб тахмин қиламан. Барча масала жавоб баҳсида ҳал бўлса керак.


Жасур Асланов: "Реал" даҳшатли формага киряпти"

"Ювентус" - "Реал"
- "Ювентус" айни дамда ажойиб формада. Жорий мавсум "кекса синьора" А Сериянинг 19та ўйинида гол ўтказмади. Италия чемпионатининг сўнгги турида туринликлар "Милан"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди, жадвалда "Наполи" билан фарқни 4 очкога етказди. Жамоада кайфият юқори. "Реал" ўтган мавсумдагидек футбол йилининг иккинчи қисмида дахшатли формага киряпти. Роналду январдан бери 20тадан ортиқ гол уриб, 2018 йилнинг тўпурари бўлиб турибди. Ушбу учрашувда дуранг ёки "Юве"нинг кичик ҳисобдаги муваффақиятини тахмин қиляпман.

"Севилья" - "Бавария"
- Испанияликлар Чемпионлар лигаси 1/8 финалида МЮни мағлубиятга учратиб, кўпчиликни ҳайрон қолдирган эди. Аммо бунга Жозе Моуриньонинг ҳимоявий ўйини сабаб бўлган. "Бавария"нинг услуби ҳозирги "қизил иблислар"никига ўхшамайди. Агар ҳакам ўйинга карточкалари билан таъсир кўрсатмаса, "Севилья" ўз ўйинини намойиш этишга қодир. Тахминий ҳисоб 2:1.


Омонжон Тўхтамирзаев: "Реал"нинг имкониятлари устунроқдек"

"Ювентус" - "Реал Мадрид"
- Туринда мезбонлар ижобий натижага эришиш учун борларини беришади, аммо бугунги кунда, айнан ЕЧЛда "Реал" жуда кучли ўйин кўрсатмоқда. Зидан айтиб ўтганидек, "Ювентус"га қарши учрашув француз учун алоҳида аҳамият касб этади. ПСЖ билан ўйиндан аввал ҳам "Реал" формада эмаслиги, кетма-кет омадсизликларга учраётгани ҳақида кўп гапиришганди, аммо бу турнирда жамоа буткул бошқача ўйин намойиш қилмоқда. Тўғри, ҳар икки жамоа ҳужум қилишни ёқтиради, бугун "Юве" ҳам, "Реал" ҳам гол урса, хайрон бўлмайман. Лекин барибир таркиб, жамоаларнинг бугунги ҳолати ва бошқа жиҳатларни инобатга олган ҳолда меҳмонларнинг имконияти бироз устунроқдек кўринмоқда.

"Севилья" - "Бавария"
- Бу ўйинда бир қарашда меҳмонлар яққол фаворитдек. Аммо аввалги босқичда ҳам МЮ борасида шунга ўхшаш фикр билдирилганди, якунда натижа қандай бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Испанлар айниқса уйда кучли ўйин намойиш қиладилар. Куни-кеча "Севилья" уйда сал қолса, "Барселона"ни мағлуб этиб қўярди. Нафақат бу ўйин, балки мавсум давомидаги натижалардан келиб чиқсак, севильяликлар Мюнхенда осон бўлмаслигини яхши тушунган ҳолда, ўз майдонидаги ўйинга умид боғлашлари турган гап. Аммо Юпп қайтгач, яна аввалги қударитин тиклаб олган немислар ҳам бунга жим қараб турмайди. Тахминимча, ҳар икки жамоа омадини ҳужумдан излайди.


Хайрулла Холиқов: "Менинг тахминимча, бугунги иккита ўйинда ҳам 0:0 ҳисоби қайд этилса керак"


Жаҳонгир Файзуллаев: "Юве финал ва Буффон учун ҳам реванш олади"

"Ювентус" - "Реал Мадрид"

- "Ювентус" - "Реал" ўйинида туринликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Буффон ўтган йилги финал учун "Реал"дан реванш олишга ҳаракат қилади. Жамоадошлари Буффон учун ҳам икки хисса ҳаракат қилади.

"Севилья" - "Бавария"

- "Севилья" - "Бавария" ўйинида дуранг натижа ёки бўлмасам "Бавария" ғалаба қозонади. Чунки жамоаларнинг даражаси ўртасидаги тафовут жуда катта.


Миржалол Норматов: "Реал" фаворит"

"Ювентус" - "Реал"
- Учрашувда икки томоннинг ҳам кучлари тенг. Шу боисдан ҳам ким ғалаба қозонишини олдиндан айтиб бўлмайди. Ўйинда "Реал" ғалаба қозонишини кутяпман.

"Севилья" - "Бавария"
- Ўйинда "Бавария" яққол фаворит. Икки гол фарқи билан ғалаба қозониши мумкин.


Жаҳонгир Сотволдиев: "Реал" кичик ҳисобда ғалаба қозонади"

"Ювентус" - "Реал"

- Туринликлар бугун "Реал"дан қайсидир маънода ўч олиш учун ҳаракат қилишади. "Ювентус" бугун ғалаба қозона олмаса, жавоб учрашувида уларга қийин бўлиши аниқ. "Реал" ҳам "Ювентус"га шунчаки имкониятни бой бериб қўймайди. Ички чемпионатда "қаймоқранглилар" "Барселона"дан анча орқада. Шунинг учун ҳам бор эътиборини ЕЧЛ мусобақасига қаратган. Менинг тахминим бўйича бугун "Реал" кичик ҳисобда ғалаба қозонади.

"Севилья" - "Бавария"

Бугун "Севилья"га қийин бўлади. "Бавария" бугунги баҳсда яққол фаворит. "Севилья" бугунги ўйинда мағлуб бўлиши аниқ.


Толибжон Қосимов: "Севилья" МЮни мусобақадан чиқариб юборгани кўп нарсадан далолат"

"Ювентус" - "Реал"

- "Реал" ЕЧЛда жуда яхши иштирок этмоқда. "Ювентус"нинг энг катта ютуғи эса Аллегри. Айнан Аллегри нимчорак финалда "Ювентус"дан яхшироқ ўйнаган "Тоттенхэм"ни тўғри тактика эвазига мағлуб эта олди. Бугун "Ювентус" уйда ўйнаётгани сабаб мезбонларнинг имконияти бироз яхшироқ бўлади.

"Севилья" - "Бавария"

- "Севилья" нимчорак финалда "Манчестер Юнайтед"ни мусобақадан чиқариб юборди ва бу кўп нарсадан далолат. Лекин, айни пайтдаги Хайнкеснинг "Бавария"си ЕЧЛ ғолиблигига асосий даъвогарлардан бири. Бугун андалусияликлар биринчи голни ўтказиб юборгунларигача муносиб қаршилик кўрсатишлари мумкин. "Бавария" эса биринчи голни уриб олса уёғига ҳотиржам ғалаба қозониши мумкин.


Шаҳбоз Беғамов: "Ювентус" эмас, "Реал" кўпроқ ташвишланмоқда"

"Севилья" - "Бавария"
- Кўпчилик "Севилья" "Манчестер Юнайтед"ни мусобақадан чиқариб юборгани ва жамоани "Барселона" билан жуда ажойиб ўйин ўтказганини таъкидлашдан чарчамаяпти. Тўғри, бу баҳсларда Монтелла бошқарувидаги жамоа жуда яхши ўйнади ва нисбатан жиддий рақиблар қаршисида "Севилья" довдираб қолмади. Лекин ҳозирги "Манчестер Юнайтед"ни доғда қолдириш бу улкан натижа эмас. Ла Лигада "Барселона"га қарши ўйинда эса тайёр ғалабани қўлдан чиқаргани - "Севилья"нинг энг нозик ва муаммоли нуқтасини кўрсатиб қўйди. Жамоада ғолиблик руҳи, характер у қадар шаклланмагани сезилиб қолди. "Севилья" гарчи ўз уйида ўйнаётган бўлсада "Бавария"га муносиб кураш тақдим этишига шубҳам бор. Юпп Хайнкес бу каби рақиблар тугини ечишини яхши ўзлаштирган. Қуръа шуни кўрсатдики, "Бавария" ЕЧЛда кетма-кет тўрт маротаба ўртоқлик мақомидаги ўйинларда иштирок этиши ойдинлашди. Рақобатга чанқоқ "Бавария"га ҳозирча ЕЧЛда ҳам муносиб рақиб топилмаяпти. Ўйлашимча, "Бавария" Испания сафаридан ярим финал чиптасига буюртма бериб қайтади.

"Ювентус" - "Реал"
- Ажойиб қарама-қаршилик, зўр ўйинга гувоҳи бўламиз. Яна ўша эҳтирослар, ҳиссиётларга бой кечадиган иккита ўйин. Бу ўйинда кимнинг имкониятлари юқори ёки пастлиги у қадар муҳим эмас. Турин ва Мадриддаги ажойиб тўқнашувлар мухлисларга чиройли футбол кечасини тақдим этади. Финал ўйини бўлганида "Реал"нинг имкониятларини юқорироқ баҳолаш мумкин эди. Чунки финалда Мадрид жамоаси қандай ўйнашни билади. "Ювентус"нинг энг нўноқ тарафи финалда ўйнаш экани барчага маълум. ЕЧЛ плей-офф доирасидаги баҳсларда эса "Ювентус" пишиқроқ. Иккита ўйинлик беллашувларда ҳали "Реал" "Юве" тўсиғидан ўтган эмас. Финалда биргина кичик эпизод, яъни рикошет бутун ўйин тақдирини бошқа томонга ўзгартириб юбориш учун етарли бўлганди.

Бугунги ва Мадридда ўтадиган учрашувлар умуман бошқа сценарий остида кечади. ЕЧЛда меҳмондаги гол қоидаси кўплаб мураббийларнинг ўйинга тузадиган режаларига ўзгартириш киритиб қўяди. Бугунги баҳсда "Юве" учун муҳими гол ўтказмаслик. "Реал" эса нима қилиб бўлсада сафарда гол уриш вазифасини уддалашга ҳаракат қилади. Жамоаларнинг умумий ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, "Ювентус"нинг имкониятлари юқори. Ғалаба бўлган чанқоқлик ҳам "Юве"да кўпроқ. Ғазаб, алам ва мураббийнинг тактик айёрлиги каби жиҳатлар бугун туринликларга қўл келиши мумкин. Қисқа қилиб айтганда, қуръа натижаси "Ювентус"дан кўра "Реал"ни кўпроқ ташвишга солиб қўйди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика