"Ювентус" президенти Андреа Аньеллидан Контега очиқ ҳат
16 jul 2014 00:34
News
"Ювентус" президенти Андреа Аньеллидан Контега очиқ ҳат
"Ҳурматли Антонио, сен футболчилар учун ҳақиқий етакчи эдинг ва бу хабар мени жуда ранжитди.
Биз сен билан уч мавсумни бирга ўтказдик. КЛуб тарихини биргаликда ёздик. Уч маротаба кетма-кет чемпионлик ва иккита суперкубокни қўлга киритдик. Энг асосийси, бу жамоамиз йилдан-йилга ривожланиб борди.
Сўнгги ғалабамизга энди атига икки ой бўлди. "Ювентус" ўз йўлида давом этиши керак.
Биз ҳаммасини бошидан бошлаймиз. Жадвални барча қотори нолдан бошлаймиз. Қандай қарор қабул қилганингдан катъий назар, "Ювентус"нинг ҳар бир ғалабаси сени юзинга табассум бағишлайди.
"Ювентус"да келажаги порлиқ ёшлар ва тажрибали чарм тўп усталари бор ва улар янги келадиган мураббийни қўллаб-қувватлашади. Улар биргаликда бугунги ва эртанги кунни ёзишади.
Беппе Маротта, Фабио Паратичи, Павел Недвед, барча футболчилар, мураббийлар ва клубнинг ҳар бир ходими эртаю-кеч "Ювентус" мухлислари учун биргаликда ишлашади.
Уларнинг ҳаммаси клуб учун муҳим масалаларни еча олишларига тайёр бўлишлари керак.
Ҳаммаси учун раҳмат сенга, Антонио", - деб ёзади Андреа Аньелли.
Comments