"Ювентус" ўз стадионига яна болаларни таклиф қилди
14 dec 2013 15:39
News
"Ювентус" ўз стадионига яна болаларни таклиф қилди
"Ювентус" раҳбарияти аввал ҳам қўлланган экспериментни такрорлаб, стадионга ёш мухлисларни таклиф қилишга қарор қилди, дея хабар бермоқда Football Italia.
Италия чемпионатининг 16-турида "Сассуоло"га қарши ўйин учун футбол мактабларида тарбияланаётган ўқувчи болакайлар учун трибунадан тўққиз минг ўрин ажратиб қўйилди. Аввалги сафар "Удинезе"га қарши ўйинда "Ювентус" ёш болаларни чақирган, бироқ болалар рақиб дарвозабони Желько Брикични ёмон сўзлар билан ҳақоратлашгани учун жаримага ҳам тортилган эди.
Link :
Source : sport-express.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments