"Ювентус" мухлисларини хурсанд қиладиган хабар
		
		10 jan 2017 16:00
        News	
	 
				 
				"Ювентус" мухлисларини хурсанд қиладиган хабар
- Эвра айни пайтда ўзининг кейинги тақдири ҳақида бош қотирмоқда. Кўп нарса бу ҳафтада ҳал бўлади. Эвра 35 ёшдан ошди, унинг шартномаси ёзда якунланади. Шу боис футболчи келажаги ҳақида ўйламоқда. "Ювентус" Эврага захира қидириши шарт эмас. Чунки бизда унинг ўрнида ўйнай оладиган камида иккита футболчи мавжуд. Квадво Асамоа ва Федерико Маттьелло чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилишлари мумкин.

Мароттанинг гапларидан кейин Патрис Эвра жамоани тарк этиши кўпроқ ойдинлашганини сезиш мумкин.
Маълумот учун: Патрис Эвра жорий мавсумда "Ювентус" сафида жами 12 ўйинда майдонда тушди. Эвра Италия А Сериясида 18 учрашувдан 6тасида иштирок этди. Эвра фақатгина 3та учрашувда ўйинни бошланғич таркибда бошлади. ЕЧЛ беллашувларида эса Эвра барча баҳсларни асосий таркибда ўтказди. Франциялик ҳимоячи 2 маротаба огоҳлантириш олди.

Маротта Дибала ҳақида фикр билдирар экан, шундай деди:
"Пауло Дибала бўйича ҳеч қандай қўнғироқ ёки таклифлар олганимиз йўқ. Барчага шуни эслатиб ўтмоқчиманки, Дибаланинг "Ювентус" билан кўп йиллик шартномаси мавжуд. Бир неча ой илгари ҳужумчи биздан маошини кўтаришимизни сўраганди. Биз бу талабни тўғри қабул қилдик. Ўзаро ҳамкорлигимиз жуда мустаҳкам қурилган. Шу боис уни жамоадан кетиш хавфи йўқ.
"Ювентус" жаҳоннинг энг кучли клублари қаторида. Бу ерга келган футболчи янада номдорроқ жамоага ўтиш ҳақида бош қотирмайди.
Дибала "Ювентус"дан бошқа яна қайси клубда бахтли бўлиши мумкин?".
Пауло Дибала ушбу мавсумда жами 15та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 5та тўп йўллади. Шунингдек аргентиналик ҳужумчи жамоасининг 2та голига ҳаммуаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Пауло Дибала мавсумнинг бир қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборди.
"Ювентус" ҳужумчисига Испаниянинг икки гранд клуби "Реал" ва "Барселона" жамоалари қизиқиш билдиришаётганди. Аммо "Ювентус" Дибалани қўлдан чиқармоқчи эмас. 
«Ювентус» «Барселона»нинг Дибала борасидаги таклифини рад этди
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments