"Ювентус" - "Милан" 2:1. Баҳс тақдирини 19 ёшли ҳужумчи ҳал қилди
06 apr 2019 22:55
News
"Ювентус" - "Милан" 2:1. Баҳс тақдирини 19 ёшли ҳужумчи ҳал қилди
Ювентус – Милан 2:1
- 6 апрель, 21.00, «Альянц Стэдиум»
Голлар: 1:0 - 40 Пёнтек, 1:1 - 60 пенальти, Дибала 1:1, 2:1 - 84 Кин.
- Ювентус – Шенсни, Ругани, Бонуччи, Де Шильо, Алекс Сандро, Бентанкур, Спинаццола (61, Пьянич), Жан, Бернардески, Манджукич, Дибала (66, Кин).
- Милан – Рейна, Калабрия, Романьоли, Мусаккьо, Родригес, Кессиэ, Чалханоглу, Борини, Бакайоко, Сусо (76, Кастильехо), Пёнтек.
Огоҳлантириш: Мусаккио (59).
Juventus Paulo Dybala - 60', Moise Kean - 84' |
Serie A . Round 31 06/04/2019, 22:00 1
:
2
Finished
|
AC Milan Krzysztof Piatek - 39' |
Stadium: Allianz Stadium, 40057 spectators
Referee: Michael Fabbri
90 +4. Учрашув якунланди. "Ювентус" очколар сонини 84тага етказиб олди.
84. Мойзе Кин! Янги юлдуз, 19 ёшли ҳужумчи гол уриб, "Юве"ни олдинга олиб чиқди - 2:1.
81. Бернардески тўпни Киндан қизғанди ва ўзи зарба беришга қарор қилди. Ноаниқ
79. Бурчакдан узатилган тўпни Сандро голга айлантира олмади.
76. Ўзгариш. Сусо ўрнига Кастильехо тушди.
66. Ўзгариш. Гол муаллифи Дибала ўрнини Италия термаси умиди саналаётган Мойзе Кинга бўшатиб берди.
65. Чалханўғлунинг зарбаси хавфли чиқди.
64. Борини ҳам омадини синаб кўрди, ноаниқ. Бакайоко эса "Ювентус" жарима майдончаси атрофида йиқитилди.
61. Ўзгариш. Спинацолла ўрнига Пьянич майдонга тушди.
60. ГОЛЛЛ! Дибала ҳисобни тенлаштирмоқда - 1:1.
59. Пенальти! Мусаккио "Милан" жарима майдонида Дибалага нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.
58. Бакайоко! Зарбаси аниқ чиқди, аммо кучли эмас.
50. "Милан" таймни яхши бошлади, Пёнтек мураккаб зарба ҳам берди.
46. Иккинчи бўлим старт олди.
Биринчи бўлим тугади. Танаффус
45. Биринчи бўлим якунланиши арафасида "Ювентус" ҳужумлар ёмғирини уюштиришга интилмоқда. Биринчи таймнга 4 дақиқа қўшиб берилди.
40. ГООООООООЛ! Пёнтек ҳисобни очди. "Ювентус" - "Милан" 0:1. Пёнтек жорий мавсум А Серияда 21 та тўп киритди.
39. Донарумма баҳсни трибунадан кузатиб ўтирибди. Унда жароҳат бор.
38. Якуний қарор бурчак зарбаси бўлди. Пенальти йўқ.
35. Сандро қўл билан тўпни қайтардими? VAR буни кўриб чиқмоқда.
30. Кессиэ тўпга етарлича зарба бера олмади, омадсиз уриниш.
25. "Милан" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишмоқда.
22. Ўзбекистон термаси билан ўйнаган уругвайлик Бентанкур Боринига нисбатан кескин ҳаракат қилди ва ҳамкасбидан узр сўрашга ҳам улгурди.
20. Сусога нисбатан қўполлик ишлатилди, "россонерилар" стандарт вазиятдан наф чиқара олишмади.
16. "Ювентус"да жуда қулай вазият. Жарима зарбаси берилгани йўқ. Манжукичнинг хатти-ҳаракатлари зое кетди.
8. Эмре Жан майдонда ётибди. Кессиэ унга нисбатан якка курашда қўпол ҳаракат қилди. Германия термаси аъзоси жорий мавсум А Сериянинг 24 учрашувида 4 та гол урган.
5. Бугун ҳам Роналду туринликларга ёрдам бера олмаяпти. Катта эҳтимол билан португалиялик юлдуз 10 апрель куни "Аякс"га қарши учрашувга қадар тайёр бўлади.
2. Пёнтек Сусонинг узатмасидан сўнг тезкор гол уриши мумкин эди, польшалик форварднинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
1. Ўйин бошланди.
- Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.
Жамоалар стадионга етиб келишди
Comments