"Ювентус" Куадрадо борасида бир қарорга келди News

"Ювентус" Куадрадо борасида бир қарорга келди

"Ювентус" раҳбарияти ярим ҳимоячи Хуан Куадрадо билан шартномани узайтирмоқчи эмас.

"Calciomercato" хабарига кўра, раҳбарлар футболчининг ёши ўтиб қолгани учун у узоқ муддатли лойиҳаларга ярамайди деб ҳисобламоқда.

32 ёшли Куадрадо 2015 йилда туринликлар сафига бориб қўшилганди. Ўша вақтдан буён хавбек "Юве" таркибида 184 ўйинда 17 гол ва 35 ассист қайд этган.

Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар амал қилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика