Latest news

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  6 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

"Ювентус" инқирозида ким айбдор? News

"Ювентус" инқирозида ким айбдор?

Узоқ йиллардан буён "Ювентус" президенти Андреа Аньеллининг фикр-у ҳаёли клуб имижини янада ривожлантириш билан банд бўлиб қолди.

Агар трансферга қўл урса, у топ ўйинчи бўлиши шарт. Агар гап соврин ҳақида кетса, у фақат Чемпионлар Лигасидаги ғалаба бўлиши даркор — А Серия эса уни қизиқтирмай қўйган. Қайсидир маънода, манманлик Аньеллига орзулари билан бандлигида лойиҳа таназзулга учрай бошлаганини сезишига тўсқинлик қилди. Энди эса "Ювентус" ҳаммасини бошидан бошламоқда.



2015 йилнинг ёзида, "Ювентус"нинг 12 йил ичида илк бор Чемпионлар Лигаси финалидан икки ой ўтиб, клуб президенти Андреа Аньелли шундай деди: "Биз тўғри йўналишда кетяпмиз. Клуб билан бўлаётган ўзгаришлар менга ёқаяпти. Биз топ рақибларимизга қараб, нимадирни ўзлаштиряпмиз, янги ўзгаришлар қиляпмиз. Биз шундоқ ҳам гранд жамоамиз, бироқ режа — клуб номини янада танитиш ва мақомни кенг миқёсда кенгайтириш. "Реал" ва "Барса"ни ортда қолдириб-а? Ҳа, бўлиши мумкин".

2021 йилнинг кузида "Ювентус" тушунарсиз "қайта қуришга" ўралашиб қолди. Transfermarkt маълумотлари бўйича ТОП-30га кирувчи футболчи ҳам йўқ. "Юве" Чемпионлар Лигаси учун курашда фаворитлардан бири эмас ва Скудетто учун курашда ҳам асосий даъвогар эмас. Буни ноябрь ойидаги паузадан олдин жамоанинг оралиқ ҳолати кўрсатади: жамоа 12та ўйинда атиги 18 очко тўплади ва еврокубок ҳудудидан ташқарида "айланиб юрипти" (8-ўринда).



Мегагранддаги трансформация омадсиз якун топди. Аньелли бир қарашда барча ишни тўғри қилган бўлса-да, мағлуб бўлди. Нега...?


"Ювентус" тарбияланувчи-мураббийни тўғри танлай олмаган

Энг асосий сабаб — ўз-ўзини йўқ қилишга олиб келадиган портлашлар занжирини ишга туширди. Массимилиано Аллегридан сўнг, "Юве" 2019 йил жамоани Маурицио Саррига ишониб топширди. У кучсизроқ, аммо ишончли вариант эди. Сарри титулни сақлаб қолди, бироқ синди: Роналду билан келишмовчилик (масалан, Криштиану майдондан захирага кетаётганда, унинг қўлини сиқиб қўймаган эди), ғалати тактика, кутилмаган мағлубиятлар, Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизлик. Охир оқибат: мавсум охирида дарҳол истеъфога чиқиш.

Аньелли ёш мураббийларни асосий жамоага секин-аста олиб келиш муҳим эканлиги ҳақида кўп маротаба айтган. 2017 ва 2018 йил у "Реал" ва "Барса"нинг иш олиб боришидан ҳайратини яширмай айтган. У айниқса, Ла Лига ва ЕЧЛда зафар қучган клубга бегона бўлмаган Зинедин Зидан ва Хосеп Гвардиоланинг ишига қойил қолганди.


Аньелли кутилмаганда, Сарридан кейин жамоага Андреа Пирлони таклиф қилди. У 9 кун ичида "Ювентус" U-23 мураббийи вазифасидан Турин клуби бош мураббийи лавозимига ўтирди. Воқеа шундай бўлганди: 30 июль куни — туринликлар ёшлар жамоасини қабул қилди. Бу унинг мураббийлик фаолиятидаги илк иш жойи; 8 август куни эса "Ювентус" бош мураббийи бўлди.

У энг қулай вариант эди. Пирлонинг футболчи сифатидаги заковати барчага маълум, баъзилар (Жанлуижжи Буффон, Леонардо Бонуччи ва Жоржжо Кьеллини) у келажакда ажойиб мураббий бўлишини таъкидлашганди. Қўшимчасига бу имиж томондан ҳам фойдали бўлиб, ўзига хос текин реклама эди. Пирло ўсди, янги лавозимда малакасини оширди, аммо мағлуб бўлаверди. У "Ювентус"ни "уйғота олмади" ва жамоа дастлабки босқичлардан (1/8 финалдаёқ) ЕЧЛ турниридан чиқиб кетди. Энг муҳими, Италия чемпионатидаги ғалабали серияга нуқта қўйди.

Пирлонинг таклиф қилиниши фойда бермади. Аньелли кўр-кўроналик билан "Барселона" ва "Реал" амалга оширгна ишларни кўчиришга уринди, аммо бир нарсани ҳисобга олмаганди: Гвардиола ва Зиданнинг асосий жамоа бош мураббийлигига келганидаёқ маълум тажрибаси бор эди, Андреаники эса — йўқ. Италиялик бир мавсум ишлади холос. Кейин эса "Юве" яна Аллегрига ишонч билдирди.



Аньелли Суперлига орқали "Юве"ни асосий грандга айлантирмоқчи эди

Апрелда Суперлига сабаб футбол олами қисқа тўнтарилишга учради. Бош ролларда "Ювентус", "Реал" ва "Барселона" эди. Лойиҳани "реклама" қилишда "бьянконери" барчадан фаолроқ эди: бунинг учун Аньелли ҳалоллик ва принципларни унутишга ҳам рози бўлди.

Аньелли УЕФА президенти Александер Чеферин билан қалин дўст эди ва Суперлига лойиҳаси эълон қилингунга қадар унга ёлғон гапирган ҳамда УЕФАни қўллаб-қувватлашга ваъда берган. Чеферин унинг яқин дўсти ва қизининг чўқинтирган отаси ҳам эди. Бироқ шов-шувли лойиҳадан кейин УЕФА президенти шундай деди:

"Мен турли муаммолар ва одамларни учратганман. Бироқ бунақасини аввал кўрмагандим. Аньелли ҳақида гапиришни истамайман. Ҳаётим давомида бунчалик ҳафсалам пир бўлмаган. Менга ҳеч ким бунчалик кўп ва қатъий ёлғон гапирмаганди. Шанба куни, биринчи гап-сўзлар тарқалганида у мени тинчлантирди. Кейин қўнғироқ қилиб, Суперлига ҳақида гаплашишга ваъда бериб, телефонини ўчириб қўйди. Ундан сўнг, дўстлари билан лойиҳани амалга оширишга киришди".



Амалда ғоя ташаббускори ва асосий инсон "Реал" президенти Флорентино Перес эди. Аньелли уни барча ишда қўллаб-қувватлади, лекин "Ювентус" манфаатлари йўлида. Мақсад — "Реал" билан бир қаторда, лойиҳада муҳим ўринга эга бўлиш эди. Натижада у бошқа йўлдан кетди: Суперлига омадсизликка учради, иштирокчи клублар лойиҳадан чиққанини эълон қилиб, кечирим сўради. Аньелли ҳам дўстини йўқотди, ҳам клубни янги даражага олиб чиқа олмади.

Бироқ у таслим бўлмаяпти. Сентябрда шундай деди:

"Мен ҳамон Суперлига жозибасини йўқотмаган деб ҳисоблайман ва лойиҳага ишонишда давом этаман. Саноат ўз жойида тўхтаб қолди, футбол эса янгиланишга муҳтож. Ҳамкасбларимиз билан жаҳонга ёрқин лойиҳании таклиф қилгандик, аммо дунё буни рад этди. Таслим бўлиб, Суперлигадан воз кечаманми? Интервьюгача бундай қилмадим — кейин ҳам ундай бўлмайди".


"Ювентус"да барқарор молиявий модель ваъда қилганди — бу ҳам амалга ошмади

Пандемиядан кейинги Италия коронавирус инқирозидан ҳамон азият чекмоқда. Ярим йилдан бери қиммат трансферлар бўлмади, клублар эса ҳар бир центни режалаб сарфламоқда.

Бу ҳолат "Ювентус"ни ҳам четлаб ўтмади. Супер-жамоа ковиднинг таъсирига дош беролмади ва бирданига қашшоқликка тушиб қолди. Бу Аньелли уч йил аввал айтган гапларига буткул тўғри келмаяпти: "Биз Европадаги энг молиявий — барқарор клуб қуриш устида ишлаяпмиз. Биз молиявий жиҳатдан Европанинг энг барқарор клубини қуриш йўлида меҳнат қиляпмиз. Бир неча мавсум ўтиб, ниятимизга етамиз. Мақсад — турли муаммоларга қарамай, ҳар йили ғалабалар орқали даромадни ошириш". 

"Swiss Ramble" "Юве"нинг 2020/21-мавсум учун молиявий имкониятларини ўрганиб чиқди. Вазият Аньелли орзу қилганидан анча фарқ қилади:

— Солиқларни ҳисобга олмагандаги зарар 2021 йилда 210 млн еврони ташкил қилди. Охирги марта "Юве" 2017 йил бу борада фойдага кирганди.
— Сотилган футболчилар трансферидан тушган пуллар — 31 млн евро. 2015 йилдан буён энг ёмон кўрсаткич.
— Клуб маошларга 323 млн евро ишлатди. Охирги 10 йилда фақат 2018 йил рақамлар каттароқ бўлганди. Бироқ унда коронавирус йўқ эди.
— Матчдэйдан "Ювентус" 2021 йил ўртача 8 млн ишлаб топди.



"Ювентус" имижи ҳақида қайғурарди, лекин барчаси тескари томонга кетаверди. Роналдунинг хариди миллионлаб пулларни ҳам, ЕЧЛ бош совринини ҳам олиб келмади. Бироқ жанжаллар етарлича бўлди — "Реал"га тўланган каттагина сумма, FIAT заводларида оддий ишчиларнинг маоши қисқариши. Якунда эса Роналду зерикиб қолди ва "Манчестер Юнайтед"га қайтиб кетди.

Аньелли ўзига шу қадар ишондики, трансферлар масаласини ёлғиз ҳал қила олишга киришди. Натижада, Беппе Маротта клубдан кетди ва "Интер" билан шартнома имзолаб, Миланда жуда қизиқарли лойиҳага қўл урди.

Қўшимчасига, "Ювентус" академияси ҳам кўнгилдагидек ишламаяпти. Transfermarkt ва унинг клуб мактаби тарбияланувчилари ҳақидаги бўлими шундай "дейди":

Энг қиммат футболчи – Мойзе Кин. Роналду кетгач, шошилинч тарзда уни "Ювентус"га қайтаришди.
Кейингиси – Даниэле Ругани. Янги Бонуччи бўлиши керак бўлган, аммо амалда ишлари юришмай қолиб, энди "Юве" унга нормал харидор топа олмай қийналаётган марказий ҳимоячи.
"Ювентус"нинг энг қиммат тарбияланувчилари ТОП-25га кирувчилардан фақат уч нафари клубда.


Буёғига нима бўлади?

Катта эҳтимол билан 2021/22-йилги мавсумда ҳеч нима ўзгармайди. "Юве" А Серия кучли учлигида ёки унга яқин ҳудудда бўлади. Бироқ кучсиз ва ўта консерватив ўйин кўзга яққолроқ ташлана бошлайди. Клубнинг ўйиндаги муаммоларни енгиб ўтишга ресурслари бор, аммо максимал вазифалар қўйиш учун (ЕЧЛнинг охирги босқичлари) улар етарли эмас.



Аллегри ҳозирча барчасини тўғри қилмоқда: жамоа бошқарувини қўлга олди ва ундаги муаммоларни ўз принципига кўра ҳал қилмоқда. У буни очиқ айтди ҳам: "Келажакдаги режаларингиз деб мендан яқин ярим йил ичида сўрамай турсангиз. Ҳозир қилиниши керак бўлган асосий иш — қидириш, қўллаб кўриш ва қуриш. Бугунги "Ювентус" билан ишлаш — анчайин қийин ва кўп энергия талаб қиладиган машғулот. Лекин мен ўз кучимга, лойиҳага ва қийин паллада раҳбарият мени қўллашига ишонаман".


Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 22:00да "Лацио" - "Ювентус" учрашувига старт берилади. Биздан узоқлашманг!


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика