"Ювентус" футболчиси жароҳатидан қутулиб, машғулотларга қайтди
30 nov 2019 14:34
News
"Ювентус" футболчиси жароҳатидан қутулиб, машғулотларга қайтди
"Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандро жароҳатидан сўнг тикланди.
Бразилиялик футболчи терма жамоа таркибида Аргентинага қарши учрашувда олган жароҳати сабаб бир неча ҳафта Турин клуби машғулотларида иштирок этмаётган эди.
"Ювентус" матбуот хизматининг хабарига кўра, Сандро тўлақонли машғулотларни бошлаган ва А Серия доирасидаги "Сассуоло"га қарши ўйинда иштирок этиши кутилмоқда. Бу ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.
Алекс Сандро жорий мавсум А Серия доирасида 10та ўйинда майдонга тушди.
Link :
Source : juventus.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments