Latest news

11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  6 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  6 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  2 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  12 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  18 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0

"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин News

"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин

"Ювентус" Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, тахминан 60 миллион еврога тенг даромаддан маҳрум бўлади.

Айни дамда Игорь Тудор бошқарувидаги жамоа А Серияда 5-ўринда бормоқда ва 4-поғонадаги "Болонья"дан атиги бир очкога орқада қолмоқда.

"La Gazzetta dello Sport" маълумотига кўра, Чемпионлар Лигасига чиқа олмаслик нафақат бош мураббий, балки кўплаб футболчиларнинг тақдирига ҳам таъсир қилади.

Улар орасида АПЛда талаб катта бўлган Федерико Гатти, сўнгги пайтлардаги беқарор ўйинларига қарамай, Европада кўп кузатувчиларга эга бўлаётган Андреа Камбьязо бор. Шунингдек, Дуглас Луисга иккинчи имконият берилмаслиги ва Уэстон Маккеннининг шартномасини узайтириш янада қийинлашиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Дарвозабон Маттиа Перин клубни тарк этишни сўраши эҳтимоли катта, шунингдек Душан Влахович ҳам шартномасини узайтирмаслиги мумкин.

Бундан ташқари, молиявий сабабларга кўра "Ювентус" Рандал Коло-Муани ва Франсишку Консейсаунинг ижарасини давом эттирмаслиги эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика