"Ювентус" "Атлетик" футболчисига қизиқмоқда
26 apr 2022 11:01
News
"Ювентус" "Атлетик" футболчисига қизиқмоқда
"Атлетик" ярим ҳимоячиси Икер Муниаин мавсум сўнггида А Серияга йўл олиши мумкин.
29 ёшли испаниялик футболчига "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда, бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Кеча Миланда Турин клуби директори Федерико Керубини ва "Атлетик" президенти Айтор Элисеги ўртасида Муниаиннинг эҳтимолий трансфери борасида учрашув бўлиб ўтиши керак эди.
Хавбекнинг Бильбао клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Муниаин Ла Лига доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 9та ассист қайд этди.
Link :
Source : twitter.com/NikoSchira
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments