"Ювентус" афсонаси А Серияга қайтиши мумкин, бу "Рома" эмас
02 jan 2024 10:56
News
"Ювентус" афсонаси А Серияга қайтиши мумкин, бу "Рома" эмас
Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, "грифонлар" ўйинчи бўйича маълумот сўрашган. 36 ёшли футболчининг ўзи Евро-2024 сабаб терма жамоа таркибига киришга курашиш учун немис клубини тарк этмоқчи ва Италия чемпионатига қайтмоқчи.
Олдинроқ, ҳимоячининг "Рома"га ўтиши мумкинлиги хабар қилинган эди, аммо клуб мухлислар томонидан босим сабаб трансфердан воз кечди. Жамоа мухлислари "Рома" таркибида "Ювентус" собиқ ўйинчисини кўришни исташмаган.
Бонуччи "Унион"га 2023 йилнинг сентябрида "Ювентус"дан эркин агент мақомида ўтди. Ўйинчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt итальянни 1,5 млн еврога баҳоламоқда.
Бонуччи жорий мавсум 10та ўйин (723 дақиқа)да майдонга тушиб, 1та гол урди.
"Женоа" А Серияда 18 турдан сўнг 20 очко эгаллаган ҳолда 13-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатда эса "Интер" (45 очко) етакчилик қилмоқда.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments