Latest news

01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  3 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  13 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  87 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  846 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1

"Юве"нинг қақшатқич мағлубияти, "Милан" "Интер"ни олдинга ўтказмади: А Серия 14-тур якунлари News

"Юве"нинг қақшатқич мағлубияти, "Милан" "Интер"ни олдинга ўтказмади: А Серия 14-тур якунлари

А Сериянинг навбатдаги тур баҳслари ниҳоясига етди.

"Ювентус" мағлуб бўлди

"Фиорентина" билан бўладиган баҳс яхши кайфиятда танаффусга чиқиш учун ажойиб сабаб сифатида кўрилганди, аммо "кекса синьора"нинг режалари чаппасига кетди. Рибери шериги Влаховичга тўпни ажойиб тарзда етказиб берди, сербиялик ҳужумчи Боннучини алдаб ўтиб, баҳснинг 3-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. "Ювентус" ҳужум қилишга киришди, лекин 18-дақиқада Куадрадо жуда қўпол ўйнади ва ўйиндан четлатилди. "Юве" суст ўйнаётганини пайқаган "Фиорентина" бир қатор ҳужумлар уюштира бошлади, айниқса Влахович ажойиб зарба берди. Бироқ Щенсний гол бўлишига йўл қўймади.

Пирло танаффусдан кейин Кулушевски ва Бернардескини майдонга туширди. Бироқ туринликлар камчилик билан ўйнаётгани сабаб, бу ўзгаришлар жамоа тепмига ижобий таъсир кўрсатмади. Тўғри, Кьеза ва Бернардескининг зарбалари ёмон бўлмади, бироқ гол бўлиши учун бунинг ўзи етарли бўлмади. Қолаверса, Бираги тўпни жамима майдончасига оширди, аммо Алекс Сандро рақиби Куаме билан курашда тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Ҳаммаси тугади деб туришганди, аммо "Юве" шундай вазиятда ҳам яна битта гол ўтказиб юборди. 81-дақиқада Мартин Касерес шериги Бирагининг ажойиб узатмаси туфайли учрашувдаги 3-голни уришга эришди. "Фиорентина" Пранделли қўл остидаги 1-ғалабасини қўлга киритди. "Ювентус" эса танаффусда бир қатор масалалар борасида бош қотиришига тўғри келади.


"Интер" "Верона"дан кучлироқ

Кўпчилик "Интер" ўтган тур "Специя"га қарши баҳсда ғалаба қозонганига қарамай, жамоа етарлича ишончли ўйин намойиш этмади деб танқид қилишганди. Меҳмонлар "Верона"га қарши баҳсни қизғин тарзда бошлашди, Янг ўйин бошида ажойиб зарба берди, аммо тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Ўйин аста-секин тинчланди: "Интер"га тезлик етишмади, "Верона" эса гўёки рақибининг хатосини кутгандек ўйнади.

2-таймда Лаутаро шериги Хакимининг узатмасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Бу ўтган турдагига ҳолатга жуда ўхшаб кетди, аммо "Специя"дан фарқли ўлароқ, "Верона" бунга жим қараб турмади ва меҳмонларга ҳужум қилишга уруна бошлади. Натижада 63-дақиқада Иван Илич ҳисобни тенглаштирди. Аммо "Верона"нинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Брозовичнинг узатмасидан фойдаланган Шкриньяр рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Интер" бу сафар ҳам у қадар ёрқин ўйин намойиш этмади. Аммо муҳим ғалабага эришди.


"Болонья" ва "Аталанта" дуранг ўйнади

Кутилганидек, Гомес бу сафар ҳам қайдномага киритилмади, "Аталанта" етакчисиз ўйнашга мажбур бўлмоқда. Аммо Иличич ҳам анча жисмоний кучини яхшиламоқда. Бироқ словениялик жарима майдонига кирганди ҳамки, йиқитилди. Пенальти белгиланди. Тўп ёнига Муриэль келди ва гол урди. Орадан бир дақиқа ўтиб, "Аталанта" яна рақиб дарвозасини ишғол этди.

Учрашувнинг иккинчи ярмида "Болонья" жасурлик билан ҳаракат қила бошлади ва Голлини дарвозасига бир неча бор хавфли ҳужум қилди. Барроу ва Схоутеннинг зарбалари хавфли чиқди, бироқ "Аталанта" қаршилик кўрсата олди. Михайлович ўйинчиларни алмаштирди ва бу яхши натижа берди. Орсолини олдиндаги бўш зонага Томиясуга тўп етказиб берди, япониялик Госенсни алдаб ўтиб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бу деярли ҳужум қилмаётган "Аталанта"ни "уйғотиши" керак эди, бироқ аксинча "бергамасклар" яна битта тўп ўтказиб юборишди. Захирадан майдонга тушган Неуэн Пас 82-дақиқада гол урди. Шундан кейингина "Аталанта" ғалабани тортиб олишга ҳаракат қилди, бироқ кучи етмади. Гасперини шогирдлари ҳозирча 7-ўринни банд этиб туришибди.


"Милан" ҳамон етакчи

"Россонери" учрашувни шиддат билан бошлади ва вазиятлар яратишни узоққа чўзиб ўтирмади. Чалханоглунинг бурчак зарбасидан узатган тўпига Ребичнинг берган зарбаси "ширинлик устидаги олча" сингари бўлди. Голдан сўнг ҳар икки жамоа очиқ футбол кўрсата бошлади, аввалига Марушичнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди, кейинги вазиятда Ребич ўзи зарба бермай, Леаога тўпни оширди. Аммо бразилиялик "ёпилиб" бўлганди. "Милан" пенальти ҳуқуқини ишлаб олди, тўп ёнига Чалханоглу келди ва Рейнага ҳеч қандай имкон қолдирмади. Қизиғи шундаки, кейинги ҳужумда "Лацио" пенальти тепиш имкониятини қўлга киритди. Аммо Иммобиленинг урган тўпи дарвоза устунига тегди, лекин тўп ёнига югуриб келган Луис Альберто гол уришга эришди. Танаффусгача бошқа қизиқарли ҳолатлар бўлмади.

"Милан" 2-бўлимда ҳимояга эътибор қаратди, бироқ "Лацио" аста-секин рақиб жарима майдонига ўйинни кўчириб олди. Бир пайт Милинкович-Савич жарима майдонига ажойиб тарзда ҳаводан пас берди, Иммобиле эса ўз хатосини тўғрилаб, гол урди. "Милан" ҳужум қилишга ўтди, Ребичда бир неча марта яхши имкониятлар бўлди. "Лацио" камбек қилишга яқин эди. Аммо бу сафар омад майдон эгаларига кулиб боқди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларида Чалханоглу ажойиб пас берди ва Тео боши билан гол урди. "Милан" ҳамон А Серия етакчиси бўлиб қолмоқда.


"Рома" ўйида "Кальяри"ни енгди

"Аталанта"га мағлуб бўлгач, маълум хулосалар чиқарилганди, шундай бўлса-да, "жалоросси" катта куч билан олдинга ташланди. Натижада, "бўрилар" яна тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Карсдорпнинг узатмасидан кейин Пеллегрини тўпни Веретуга етказди ва у иккинчи темпда тўпни дарвозага жойлаб қўйди. "Рома" ҳужум қилишда давом этди ва 2та ажойиб вазият яратди, аммо стандартлардан кейин Фацио ҳам, Кумбулла ҳам Краньо қўриқлаётган дарвоза томон йўл топа олмади. "Кальяри" эса танаффусгача "бўрилар" посбонини безовта қилмади.

Бироқ иккинчи бўлим аввалида меҳмонлар вакили Жоау Педро биринчи имкониятданоқ унумли фойдаланди, узоқ масофадан аниқ зарбасидан кейин "Рома" голкипери ожиз қолди. Баъзан бу каби вазиятларда "Рома" руҳий зарбани кўтара олмаслиги мумкин, лекин бу сафар эмас. Яна ўша Карсдорпнинг фаоллиги, Жекога узатма ва босниялик форвард оёғини тўғри қўйса бўлди эди. Фонсека ҳимояни Смоллинг билан кучайтиришга қарор қилди, лекин у ҳужумда катта фойда келтира оладиган "жангчи"ни ўйинга ташлаган бўлиб чиқди. Пеллегринининг бурчак тўпидан етказиб берган тўпини Крис қулайроқ вазиятда турган Манчинига етказди ва италиялик футболчи мўлжалда адашмади. Ўйин охирида "Кальяри" пенальти ишлаб олди ва Жоау Педро дублга эришди, лекин бундан ортиғига меҳмонларда куч ҳам, вақт ҳам қолмаганди. "Рома" кучли учликда бормоқда ва баъзи қоқилишларни инобатга олмаса, анча дадил одимламоқда. Фонсека жамоасининг потенциалга эгалиги шундоқ сезилиб турибди ва римликлар ўйинларини кузатиб боришни маслаҳат берамиз.

Шунингдек, "Наполи" ва "Торино" дуранг ўйнади, "Сассуоло" "Сампдория"ни мағлуб этди, "Беневенто" "Удинезе" билан баҳсда ғалаба қозонди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика