"Юве" посбони Пинсольо Роналду ижросидаги жарима зарбалари ҳақида: "Машғулотларда у фақат гол уради"
27 mar 2021 14:43
News
"Юве" посбони Пинсольо Роналду ижросидаги жарима зарбалари ҳақида: "Машғулотларда у фақат гол уради"
"Ювентус" посбони Карло Пинсольо жамоадоши Криштиану Роналдунинг жарима зарбаларини ижро этиши ҳақидаги танқидларга жавоб берди.
Туринга кўчиб ўтгач, португалиялик 69 марта жарима зарбасини амалга оширган ва фақатгина 1 бор гол уришни уддалади.
"Машғулотларда унинг ҳар бир уриниши голга айланади. Нега учрашувларда бу ҳолат такрорланмаяпти? Тўғриси, билмайман. Ҳа, расмий ўйинлар машғулотдан фарқ қилади, аммо аслида гап нимадалигини билмайман, балки шунчаки омад келмаётгани сабаблидир.
Криштиану иккимиз ўртамизда чинакам дўстона алоқалар бор. Клубдагилар ҳатто мени Роналду ва португалияликлар билан Еврога боради, деб хазиллашиб туришади.
Криштиану – содда йигит, юлдуз эмас. У босиқ, хазилни ва хушчақчақ инсонларни яхши кўради", – деди Пинсольо.

Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments