Latest news

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  11 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  36 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Юртимизга куз кириб келди, қалбимизда эса ҳамон ёз ҳукмрон News

Юртимизга куз кириб келди, қалбимизда эса ҳамон ёз ҳукмрон

Бугун орзу қилган чўққимиз сари навбатдаги қадамни ташлаймиз.

Бугун ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолаётган орзунинг ушалиши йўлида навбатдаги йўл сари дастлабки қадамларни ташлаймиз. Ва бу сафарги қадамларимиз дадил ҳамда аввалгиларига қараганда ишончлироқ кўринмоқда. Ҳа, билагидаги кучи ҳаммаёқни ағдар-тунтар қилишга етган вақтда мундиалда терма жамоамизни қўллаб-қувватлаши саробга айланган боболаримиз носни кайфидай лаззат берадиган футболни қиров тушган соқолларини силаганча орзусидаги ҳодисаларга гувоҳ бўлишига бир қадам қолди. Ушбу муҳим йўлда дастлаб бир қараганда на кучли, на кучсизлигини фаҳмлаб бўладиган Шимолий Корея кутиб турибди. Дунёга фақатгина совуқ қуроллари билан мақтанишни қойиллатадиган мамлакатнинг яшил майдондаги "қуроллари" ҳақида атрофлича маълумотга эга эмасман, бироқ саралаш босқичи ҳамда ўртоқлик учрашувлари орқали жамоа тўғрисида маълум тасаввурга эга бўлиш мумкин. Хўш, ҳамюртларимиз дастлабки турда қандай қийинчиликларга дуч келиши мумкин?


Сирли жамоа

Юқорида таъкидлаганимиздек, Кореянинг совуқ шамол кўпроқ эсадиган қисмида жойлашган мамлакатни болалигимизда севиб мутолаа қилган эртакларда учрайдиган ҳеч кимнинг оёғи етмас баландликдаги қасрда истиқомат қиладиган шоҳнинг арзандасига қиёслаш мумкин — унинг на соҳибжамол, на оддий қиёфада эканлигини фақатгина фараз қилиш мумкин. Бўлажак рақибларимизни ўта сирли деб ҳам бўлмайди, улар билан кўп маротаба тўқнаш келганмиз ва сўнгги саралаш босқичидаги ўйинларига гувоҳ бўлдик. Сирлилиги шундаки, жамоа бир қараганда турнир-пурнирларда иштирок этмайди, яна бир кўз очиб-юмганда эса кучли рақибларга ҳам бошоғриқ бўла олади. Яъни сўнгги яқин йилларда бирорта расмий ўйин ўтказмаган "Шарқий Осиё самбаси" иккинчи саралаш босқичида Японияга минимал ҳисобда ютқазди ва "самурайлар" дарвозасини ўйиндан ташқари ҳолатда бўлса-да, ишғол қилди. Қолаверса, Тошкентга келишидан аввал жамоа қитъанинг энг йирик турнирида финалга қадар етиб борган Иордания билан бир маротаба дуранг ўйнаб, яна бир ўйинда кичик ҳисобда ютқазди. Бундан ташқари, ҳаёти сир-синоатларга тўла мамлакат вакиллари майдонда Месси ва Роналду сингари финтларни эплай олмаса ҳам, Жеки Чан услубидаги футболга хос бўлмаган ҳаракатларни қойиллатишини миллий ва ёшлар терма жамоалари мисолида гувоҳи бўлганмиз. Шу боис, ҳамюртларимиз саломатлик борасида эҳтиёткорликни унутмасликлари даркор.

Мураккаб бўлган дастлабки тур

Мундиал сари сўнгги йўлда кўпинча илк қадамларимиздаёқ оёқдан чалинганмиз. Аввалгиларига нисбатан эртароқ дастрўмол силкитилган 2022 йилги мундиал саралашининг илк турида Фаластин кутилмаган ва даҳшатли совға ҳадя қилганди. 2016 йил Сурияга қарши илк юришда селфи қилиш учун захирадан майдонга тушган Гейнрих ягона гол муаллифига айланган. 2012 йил Эронга қарши аламли мағлубиятда Юичи Нишимура бош рол ижрочисига айланганди. Ундан аввалги саралашларнинг биринчи турларида ҳам "Абдуллажон" фильмидаги Раис отанинг аҳволига тушганмиз. Бу сафар йўлимиздан чиққан илк тўсиқ устидан кўрдим демасдан сакраб ўтиб кетишимизга ишоняпман.

Майдон ҳолати

Инсоният номини айтишга ҳам тил бормайдиган коронавирусга деярли чора топа олди, бироқ "Бунёдкор" стадиони бунёд бўлганидан буён хасталикдан халос бўлмаяпти ва ҳар бир саралаш босқичи олдидан шу масалада бош қашлашга кўникиб қолдик. Умид қиламанки, эртанги ўйинда тўпга қўшилиб майдон чимининг парвоз қилаётганига гувоҳ бўлмаймиз. Тўғри, бу йигитларимиз учун баҳона бўла олмайди, бироқ ҳал қилувчи ўйинларда ҳар бир деталь муҳим аҳамиятга эга эканлигини унутмаслигимиз лозим. Ўйлайманки, майдон ҳам футболчиларимизни уялтириб қўймайди.


Хулоса қилиб айтганда, бугунги беллашувдаги муҳим ғалаба нафақат ашаддий миллионлар ўйини ишқибозлари, балки ёзги юмушлардан қутулганча, пойтахтга ўқишга келган ҳамда ижарага қўядиган хонадонлар нархини эшитиб, юз қиёфаси терма жамоамиз ҳаракат қиладиган либос рангига кирган футболсевар талабаларимиз кўнглига таскин бахшида этади.

Табиатни футбол ҳаками чўнтагидаги қоғозлар рангига буркаш учун ташриф буюрган куз фасли бу сафар ҳам қалбимизда ёз ҳарорати сингари ёниб турган орзуларимизни хазонга айлантирмайди деган умиддаман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика