Latest news

15:15Хуммельс Раньерини мақтади  0 14:35Бразилия Анчелоттига ЖЧ-2030га қадар шартнома таклиф қилмоқда. CBF мураббийнинг тажрибаси жаҳон чемпионатида муваффақиятга эришишга ёрдам беришига умид қилмоқда  1 14:05Даврон Файзиев: "Абдуқодир Ҳусанов "Реал" майдонида кимга қарши ўйнаш қийин бўлганини айтди"  2 13:47А Серия. Бугун "Милан", "Ювентус", "Аталанта" ва "Наполи" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  2 13:21U-17 авлодини йўқотмаслик учун нима қилиш керак?  13 12:55"Байер" "Манчестер Сити" футболчисига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" қизиқмоқда!  10 11:58Рюдигер 4-12 та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин  36 11:30"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер ойнасидаги мақсади маълум  3 10:52Анчелотти ўз антирекордини янгилади  15 10:43"Қўқон-1912" 27 йилдан сўнг бундай натижани қайд этди   2 10:23Кечаги учрашув якунидан сўнг «Реал»нинг яна икки футболчиси қизил карточка олди  30 10:08Иван Бошкович: «Жуда муҳим уч очкони қўлга киритдик»  1 09:52Анчелотти кечаги аламли мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 09:44Флик "Реал" устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг нима деди?   14

Юртимизда илк бора мактаб ўқувчилари ўртасида футбол лигаси News

Юртимизда илк бора мактаб ўқувчилари ўртасида футбол лигаси

Ёшлар ўртасида футбол орқали соғлом турмуш тарзини ошириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Учтепа тумани Кенгаши тумандаги 32 та мактаб ўқувчилари ўртасида мини футбол бўйича лига ўйинларини ташкил этмоқда.

Ушбу лига cентябр-март ойлари давомида ўтказилиши режалаштирилган. Лига Низомига кўра cентябр ойида барча керакли ҳужжатлар, жамоалар ва жамоа аъзолари рўйхати шакллантирилиб, жамоа аъзоларига ўйин қоидалари ва лига тартиби бўйича ташкилотчилар томонидан ўқув машғулотлари ва қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Қуръада рақиб тушган жамоалар ўзаро ўйинлардан сўнг Олий ва қуйи лигаларга сараланади. Ҳамкор ташкилотлар ёрдамида октябр ойидан Олий ва қуйи лига тур ўйинларига старт берилади. Тур ўйинлари ҳафтада бир маротаба ўтказилиб март ойига қадар давом этади. Наврўз байрами арафасида мусобақа ғолиблари аниқланади ва ташкилотчилар томонидан махсус кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Лига давомида қишқи тур ўйинларида дунё футболида етакчи лига ҳисобланмиш АПЛда мавжуд “Boxingday” тизими орқали давомий тур ўйинлари бўлиб ўтади. Жамоа мураббийлари мусобақа аввалида рўйхатга киритган футболчилар билан алмашувсиз тур ўйинларини ўтказади. Улар фақатгина давралар оралиғида янги ўйинчиларни таркибга жалб қилишлари мумкин. Ҳар бир тур якунида “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши дарвозабон” ва “Энг намунали жамоа” каби номинациялар орқали ўйинчилар ва жамоаларни тақдирлаб бориш кўзда тутилган. Лига якунида Қуйи лигада юқори 3 та ўринни қўлга киритган жамоалар кейинги мавсумдан Олий лигада сўнгги 3 та ўринни қўлга киритган жамоалар билан ўрин алмашади. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Учтепа туман Кенгаши томонидан Республикамиз бўйича биринчи маротаба ўтказиладиган ушбу мини футбол лигаси жараёнлари ижтимоий тармоқларда ва юртимизда спортга ихтисослашган ОАВ томонидан ёритиб борилади.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи

Учтепа туман Кенгаши матбуот хизмати

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика