Latest news

12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  0 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   6 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  8 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23

Юрий Жирков:«Фаолиятим охирида «Балтика» ёки «Тамбов»да ўйнасам яхши бўларди» News

Юрий Жирков:«Фаолиятим охирида «Балтика» ёки «Тамбов»да ўйнасам яхши бўларди»

«Зенит» ва Россия терма жамоаси ҳимоячиси Юрий Жирков Швейцариядаги йиғин чоғида «СЭ» газетасига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбат билан танишишингиз мумкин.

- Европа чемпионати ўйинларини томоша қилдингизми?

- Йиғингача таътилда Калининградда оилам даврасида томоша қилдим. Терма жамоамиз мусобақани ёмон бошламаганди. Англия билан дуранг ўйнашди. Аммо кейинги ўйин­ларда нимадир бўлди.

- Леонид Слуцкий ўз интервьюсида сизни нима учун қитъа чемпионатига бормаганингизни айтди. Бундан ташқари, Францияга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан кейинги бақириб гаплашганларинг ҳақида ҳам эслади...


- Бақириб гаплашмаганмиз. Тўғри, гаплашганмиз. Аммо мен қизишмаганман.

- Слуцкий «Жирков бироз қизишиб кетди. Мен эса хотиржам эдим» деди...

- Мен ҳам хотиржам гапиришга ҳаракат қилдим.

- Мураббийнинг айтишича, бу ёқимсиз суҳбатнинг сабаби тактикада экан.

- Унчалик эмас. Келинг шу ҳақда гаплашмайлик.

- Якунда сизни Европа чемпионатига борадиган таркибга киритишмади. Шундайми?

- Ҳа. «Россия чемпионатининг сўнг­ги туридан ўрин олган «Динамо»га қарши учрашувни ўтказиб Петербург­га қайтдик. Шундан сўнг Леонид Викторович қўнғироқ қилиб, Европа чемпионатига бора оласанми, деб сўради. Мен эса жароҳат туфайли ёрдам беролмаслигимни айтдим.

- Слуцкийнинг айтишича, Василий Березуцкий Францияда кичик жароҳат билан ўйнаган.

- Бир пайтлар мен ҳам жароҳат билан ўйнаганман. Лекин бу сафарги жароҳатим бунга йўл қўймасди. Бу билан ҳазиллашиб бўлмайди. Широков ҳам айнан шундай жароҳат туфайли жаҳон чемпионатига бора олмаганди.

- Францияга бормаганингиздан хафа бўлдингизми?

- Албатта. Тан олиб, мураббийга бу ҳақда ўзингиз айтсангиз, икки баравар аламли. Лекин барибир тўғри иш қилдим, деб ўйлайман. Ҳозир мавсумга хотиржам тайёрланаяпман.

- Чемпионат давомида уйда қолганингизга икки карра хафа бўлгандирсиз?


- Словакия ва Англияга қарши ўйин­лардан сўнг Калининград ва Москвада ёнимга одамлар келиб эътироз билдиришди.

- Қандай жавоб бердингиз?

- Нима учун у ерга бормаганимни, мен ҳақимда қандай фикрда эканликларини айтишди. Умуман олганда, мухлислар Россиядаги барча футболчиларга эътироз билдиришди. Тан­қидни тўғри қабул қиламан. Лекин бу даражада ошириб юбормаслик керак.

- Ҳозир сиз Слуцкийга, у сизга қўнғироқ қилиши мумкинми?


- «Заявка»дан олдин гаплашгандик. Ҳаммаси жойида.

- Айрим мутахассисларнинг фикрича, Францияда Россия терма жамоасининг қанотлардаги ўйинлари кўнгилдагидек бўлмаган. Бу фикрга қўшиласизми?


- Қанотларда майдонга тушган футболчиларни айбдор деб ҳисобламайман. Мисол учун, Смольников ёки Шенниковни. Тўғри, голлар қанотдан оширилган тўплар эвазига урилди. Аммо марказдагилар ҳам ёрдам беришлари керак эди.

- Уэльс билан бўлган учрашувдаги машҳур кадрни томоша қилган бўлсангиз керак. Россия терма жамоасининг етти нафар футболчиси марказга тўпланиб олиб, Уэльснинг қанотдаги бир футболчисига тикилиб туришган. Бунга қандай изоҳ берасиз?


- Бундай вазиятни изоҳлаш қийин. Ўша вазиятда қарши ҳужум бўлган. Демак, кимдир тўпни йўқотган ва барча ўзи истамаган ҳолда марказга тўпланиб қолган.

- Терма жамоа футболчиларига мухлислар томонидан яна бир эътироз. Улар Уэльсга қарши учрашувда, умуман, эҳтиросга берилмадилар. Европа чемпионати каби нуфузли турнирда шундай бўлиши мумкинми?

- Бунга ҳаяжонланиш сабаб бўлиши мумкин. Чунки жамоада бундай турнирда илк бор иштирок этаётган футболчилар кўп эди. Шенников, Головинлар шулар жумласидан.

- Сиз учун асосий савол. Терма жамоада қоласизми?

- Эшитишимча, айримлар терма жамоани тарқатиб юбориш борасида имзо тўплашаётган экан. Бунга қадар мен ва Игнашевич каби қарияларни ҳайдаб юбориш тўғрисида ҳам гап-сўзлар бўлди. Майли ҳайдаб юбораверишсин.

- Интернетдаги бундай петициялар сизни хавотирга соладими?


- Албатта, йўқ. Лекин яқинда бир нарсани ўқиб қолдим. Уэльс бир неча йиллардан буён ярим финалга чиққан Британиянинг илк жамоаси экан. Кўплаб машҳур футболчилар бундай турнирларда «плей-офф»га ҳам чиқа олишмаган. Россия терма жамоаси эса, ярим финалда 2008 йили ўйнаган. Францияда йигитлар шунчаки вақт ўтказиш учун майдонга тушишди деб ҳисобламайман. Шунчаки қайсидир вазиятда ўйин қовушмади. Албатта, натижа ҳеч кимни қониқтирмади.

- Умуман олганда, сизни терма жамоага чақиришса «ҳа», деб жавоб берасизми ёки «йўқ»?


- Бир нарса дейиш қийин. Ҳар ҳолда қатъий «йўқ» деб жавоб бермайман. У ёғини вақт кўрсатади. Ҳаммаси янги келадиган мураббийга боғлиқ. Умид қиламанки, у ўзи истаган футболчиларни таклиф қилади. Бош­қалар фикрини маъқулламайди.

- 2018 йили 34 ёшда бўласиз.

- Агар «Зенит» сафида яхши ўйнасам, терма жамоа мураббийи бунга эътибор берса, ҳаммаси яхши бўлиши мумкин. Айни пайтда эса бир нарса деб бўлмайди.

- Келажагингизни айнан «Зенит» билан боғлаяпсизми?

- Шартномам якунлангунча  - ҳа.

- Кейин, айтайлик, Тимошук ва Аршавин сингари Қозоғистонда ўйнашингиз мумкинми?


- Ўйлашимча, фаолиятим охирида «Балтика» ёки «Тамбов»да ўйнасам яхши бўларди. Албатта, улар чақиришса (кулади).

- Қачонлардир Россия терма жамоасининг ўз Бэйли бўлиши мумкинми?


- Албатта, бир пайтлари терма жамоамиз таркибида Аршавин, Павлюченко, Семак, Зирянов каби футболчилар ўйнашган. Улар ҳақиқий етакчилар эди. Янгилар чиқиши учун эса, ёшларга имкон бериш керак.

- Гап легионерлар лимитига бориб қадаляпти. Слуцкий лимитга қатъий қаршилигини билдирди. Сизнинг фикрингиз қандай?


- Менимча, лимит олиб ташланса, футболимиз зиён кўради. Айрим клублар легионерлар учун катта пулларни сарфлашади. Қандай футболчи келишини эса билиб бўлмайди.

- Бундан чиқиш йўли қаерда?


- Аввалига лимитни енгилроқ қилиш керак эди. Айтайлик, олдингидек «6+5».

- Терма жамоани маҳаллий мураббий бошқаргани яхшими ёки хорижлик.


- Менимча фарқи йўқ.

- Мисол учун, Россия терма жамоа­сини Андре Виллаш-Боаш бошқарди.


- У ҳеч кимнинг фикрига қулоқ солмайди. Терма жамоага ўша пайт­да энг кучли бўлган футболчиларни таклиф қилади.

- Кокорин ва Мамаев можароси ҳақидаги фикрингиз қандай?


- Агар Европа чемпионатидаги натижалар бунчалик паст бўлмаганида уларни ҳеч ким муҳокама қилмасди.

- 2012 йили ҳам шундай вазият бўлганмиди?


- Биз меҳмонхонада ёпиқ ўтиргандик. Ҳаттоки рафиқаларимизни ҳам киритишмаганди. Терма жамоа ёмон ўйнаганидан кейин эса, қандайдир инсонлар пайдо бўлди ва провокациялар бошланди.

- Кокорин ва Мамаев Монте-Карлодаги кеча учун узр сўрашлари керакми?

- Бу вазиятга баҳо бера олмайман. Улар таътилда, жамоадан ташқарида бўлишган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика