Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Юрий Рижко: "Наманганлик мухлислар — бу алоҳида мавзу" News

Юрий Рижко: "Наманганлик мухлислар — бу алоҳида мавзу"

"Навбаҳор" клубининг беларуслик легионери Юрий Рижко ўзбекистонлик мухлислар ҳақида гапириб берди. "Пахтакор"га қарши ўйинда "Навбаҳор" мухлислари ҳакамга мобиль телефонларини отишган экан.
- Сергей Крот Наманганда ўйнаганида стадионга 40 минг одам келиши ва баъзида майдонга тошлар отилгани ҳақида айтиб берганди.
- Бунча одам эски 35 минглик стадионга келарди. Ҳозир стадионимиз янги, реконструкция қилинди. Сиғим икки баравар камайди, лекин стадион анча замонавийлашди. Инфраструктура борасида Ўзбекистон футболи жуда тезкорлик билан ривожланиб бормоқда. Унга қизиқиш жуда катта, айниқса кичик шаҳарларда. Тошкентда эса худди Минскдаги каби томошабинлар кам. У ерда бошқа кўнгилочар жойлар кўп. Наманганлик мухлислар — бу алоҳида мавзу. Масалан, "Пахтакор" билан ўйнадик. 0:0, 94-дақиқада мен пенальти "ишладим". Мағлуб бўлдик, ҳакам майдонни тарк этаётганда унга қарата ҳар хил буюмлар улоқтирилди. Стадионга киришда мухлислардан катта нарсалар олиб қўйилади ва ичарига олиб кириш мумкин эмас. Ҳакамга мобил телефонлари отилганини кўрдим, одамларга қойил қолдим. Намангандаги мухлислар энг қизиққонлари. Кўчада юриш қийин, барча келиб дастхат сўрайди, гаплашишни хоҳлайди. Баъзида ошга таклиф қилишади, рад қилиб бўлмайди, ахир Шарқ нозик масала.

- Фанатлар ҳам борми?

- Йўқ. Трибунага деярли ҳеч нима олиб кириш мумкин эмас. Агар мухлисларга қўйиб берса ҳар бир учрашувда жанжал бўлиши мумкин. Ҳозир анча босилиб қолишганини айтишди. 10 йил олдин баъзи ўйинлардан сўнг мухлисларни стадиондан тўғри шифохонага олиб кетишар экан. Айниқса дерби бўлса. Наманган Фарғона водийсида жойлашган, у ерда яна иккита клуб бор — "Нефтчи" Фарғона ва "Андижон". Қандай ўринни олишдан қатъий назар бу рақибларни мағлуб этиш шарт. Мухлислар учун мавсум учун энг асосий мақсад айнан шу.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика