Latest news

13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   0 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  2 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  3 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  5 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  8 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1

Юрий Лукин: "Ўйин яхши бўлди, натижа хафа қилди" News

Юрий Лукин: "Ўйин яхши бўлди, натижа хафа қилди"

"Қизилқум" - "Пахтакор" (1:4) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Юрий Лукин иштирок этди.
"Бугунги баҳс қизиқарли ва шиддатли тарзда кечди. Аммо натижага қараб бундай деб бўлмайди. Тезкор гол бизга акс таъсир қилди. Йигитларим охиригача курашишди, бироқ рақибнинг класси биздан устунлигини кўрсатди. "Пахтакор" беъжизга пешқадамлар сафида бормаяпти. Уларнинг таркибида бир неча йиллардан буён олий лигада ўйнаб келаётган қобилиятли ёшлар бор", - деб гап бошлади Лукин.

- Жароҳат олган дарвозабон Эркин Жабборов қачон сафга қайтади?
- У тахминан сентябрь ойи охирларида майдонга тушишга тайёр бўлса керак.

- Навбатдаги турда "Нефтчи" билан ўйнайсизлар. Бугун Фарғона клуби ғалаба қозонди...

- Кучли рақиб. Ёзда ушбу жамоага янги футболчилар келди. Муҳит анча яхшилангани билиниб турибди. Фарғоналиклар сўнгги йилларда бизга анчайин ноқулай рақиб бўлишмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика