Latest news

14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  1 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  7 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  6 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  6 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  21 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  20

Юрий Лукин: "Мутахассис сифатида фикрим: “Бухоро” олий лигада қолади" News

Юрий Лукин: "Мутахассис сифатида фикрим: “Бухоро” олий лигада қолади"

“Бухоро” - “Қизилқум” (0:1) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Юрий Лукин иштирок этди.
“Бугун  шундай ўйин эди-ки,ҳар иккала жамоага ҳам уч очко жуда зарур эди.Шу сабабли ўйин анча асабий тарзда кечди. Ҳар иккала жамоа футболчилари бор кучларини бериб ўйнашди”-деб гап бошлади Юрий Лукин.

Бугун бизда муаммолар бор эди, дарвозабонимиз уч кун олдин жиддий жароҳат олган эди ва уни ўрнини тўлдирадиган дарвозабон йўқ эди, шу сабабли у бунгун деярли битта оёқда ўйнади. Ўйин сўнгги дақиқасида кўрдингизлар,жуда кўп маротаба унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатиб туришди. У ҳеч қанақасига вақтни чўзгани йўқ, жароҳати анча жиддий эди. Бундан ташқари барча учта ўзгариш қилганимиз мажбурий ўзгаришлар эди. Шу сабабли ўйинимиз чиқмай қолди.

“Бухоро” жамоаси ҳам жуда ажойиб ўйин намоиш қилди, фақатгина омад юз ўгиргани туфайли уларнинг якунловчи зарбалари чиқмади ва  улар бугун ўз ниятларига ета олишмади. Бундан ташқари,мезбонлар бутун жамоа бўлиб ҳужум қилишди, ҳужумдан бошқасини ўйлашмади ва натижада шошма-шошарлик билан факат жарима майдончамизга тўп ошириш билан овора бўлишди,бундай вазиятда ҳимоячиларнинг тўпни тепиб чиқариб ҳужумни тўхтатиш осонроқ бўлади ва шундай ҳам бўлди.

- Сиз мутахасис сифатида,”Бухоро”нинг олий лигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Мен ўйлашимча ҳаммаси “Бухоро” учун ижобий якунланади. Ҳали 4 та ўйин бор, бундан ташқари “Пахтакор” билан заҳирада ўйин турибти,”Олмалиқ”ни қабул қиласизлар ва сафарда “Машъал” билан ўйинларда ўйлайманки “Бухоро” керакли натижаларни кўлга киритади. Ҳозирги кунда “Машъал”да мотивация йўқ, у жамоа эгаллаб турган ўрнини анча мустаҳкамлаб бўлган ва энди сал шаштлари тушган ҳолда чемпионатни якунлаб кўйишади, шу сабабли “Бухоро” ўша учрашувдан очко ишлаб олса бўлади. Менинг мутахассис сифатида фикрим “Бухоро” олий лигада қолади!

Мен яна қўшимча қилиб айтмоқчиман,”Бухоро” жамоасига ва бухороликларга тилагим бор эди. ”Бухоро”нинг чемпионат якунида керакли очколарини жамғара олишини ва лигада қолишини жуда хохлайман ва тилаб қоламан. Бухоро шаҳри ва жамоаси мен учун бегона эмас. Мен бу ерда 3-4 йил собиқ ва шонли “Нурафшон” жамоасида тўп сурагнман. Мен айнан “Нурафшон”дай жамоанинг либосини кийганим ва ушбу жуда ҳам ажойиб жамоа шарафини ҳимоя қилганимдан хурсандман ва ғурурланаман бундан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика