Latest news

14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  3 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6

Юрий Лукин: “Ҳимоядаги хатоларимиз панд берди” News

Юрий Лукин: “Ҳимоядаги хатоларимиз панд берди”

“Насаф” – “Қизилқум” жамоалари учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида дастлаб меҳмонлар устози Юрий ЛУКИН иштирок этди.
-Ўйин жанговар руҳда ўтди ва мухлисларга ёқди, деб ўйлайман. Бизга айрим дақиқаларда ҳимоя чизиғида барқарорлик ва совуққонлик етишмади. Шу сабаб бугун мағлуб бўлдик. “Насаф” юқори савиядаги жамоа. Таркибдаги футболчилар бир неча йиллардан буён бирга тўп тепиб келишмоқда. Жамоанинг ўз ўйин услуби, ўз етакчилари бор. Бир неча йиллардан буён қаршиликларнинг ўйинини кузатиб келаман. Улар кўрсатаётган ўйин менга ёқади, очиғи...

-Ваҳобовни бугун иккинчи таймга келиб майдонга туширдиингиз...
-Биз уни иккинчи бўлимга майдонга тушириб, ўйинни кучайтиришни мақсад қилгандик. У ишончни оқлади ва гол урди. Аммо бу керакли натижа учун камлик қилди.

-Жорий мавсумда жамоа олдига қандай вазифалар қўйилган?

-Имкон борича жадвалнинг юқори поғоналарини банд этиш. Аммо ўтказилган бешта тур доирасида биз “Пахтакор, “Бунёдкор” ва “Насаф” билан куч синашишга мажбур бўлдик. Албатта, тақвим шундай тузилган. Ўйлайманки, бундан буёғига биз яхши натижаларни қайд эта бошлаймиз. Жамоамиз жанговар таркибга эга ва биз ғалабага чанқоқмиз. Умуман бугунги ўйинда йигитларимизнинг ҳаракатларидан қониқдим. Улар жон жаҳдлари билан ҳаракат қилиб ўйнашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика