Юрий Лукин: "Ғалабамизни мухлислар соғиниб қолишганди"
23 aug 2014 12:21
News
Юрий Лукин: "Ғалабамизни мухлислар соғиниб қолишганди"
"Қизилқум" — "Нефтчи" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Юрий Лукин иштирок этди.
— Ғалабамизни мухлисларимиз соғиниб қолишганди, — деди Юрий Павлович. — Кетма-кет учта мағлубиятдан кейин йигитларни бу ўйинга тайёрлаш осон бўлмади, албатта. "Нефтчи" — жиддий рақиб. Шу боис, ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. Бугун фақатгина натижа учун ўйнашга мажбур эдик. Агар ғалаба қозонмасак, кўпсонли мухлислардан ажралиб қолишимиз ҳеч гап эмасди. Йигитларга ҳам, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман.
Албатта, ўйин бир мунча кеч бошланган бўлса-да, ҳаво жуда дим эди. Бундай иссиқда ўйнаш жамоамизга ҳам, рақибимизга ҳам осон бўлгани йўқ. Шунга қарамай, муҳим уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз.
Навбатдаги турда Муборакда меҳмон бўламиз. "Машъал" жуда тартибли ўйин намойиш этади. Таркибимизда жиддий йўқотишлар йўқ.Шу боис, сафардан ижобий натижа билан қайтиш учун пухта тайёргарликка эътибор қаратамиз.

Link :
Source : fcqizilqum.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments