Юрген Клопп жамоаси "иблислар"дек ғалабани "юлиб" олганини айтмоқда
15 apr 2016 03:26
News
Юрген Клопп жамоаси "иблислар"дек ғалабани "юлиб" олганини айтмоқда
"Ниманидирни тушунтириб бериш жуда мушкул. Бу кеча "Энфильд"да шунчаки фантастик ҳиссиётлар жўш урмоқда. Биз учун ажойиб кеча. Тўғрисини айтаман, жуда ғалати бўлди. Захирадан Старриж ва Алленни майдонга тушираётганда, биз уларга характер кўрсатишимиз лозимлигини тушунтирдик ва яхши таъкидладик. Бу даҳшатли ўйин билан мусобақадан чиқиб кетганимизда ҳам ранжимаган бўлардим. Жамоамиз характер кўрсатиши лозим эди ва буни уддаладик. Буни ортиғи билан бажардик дея оламан. Европача футбол ўзининг энг яхши тарафларини намоён қилди. Ғалаба қозонганимизга ўзимни ҳам ишонишим қийин бўляпти. Барча йигитларни табриклайман. Танаффусда кийиниш хонасида хотиржамликни сақлаш осон бўлгани йўқ. Лекин биз жамоа билан келишган ҳолда бу қийин йўлни босиб ўтишга келишдик. Бу ўйинни кўрган исталган мухлис, "Ливерпуль" ишқибозими ёки дортмундликми ажойиб ўйин учун футболга ташаккур билдиради. Негадир ўнг қўлим оғрияпти, кимдир урди шекилли. Бу кечани унутиб бўлмайди. Биз майдонда ҳақиқий "иблислар"дек ғалабани "юлиб" олдик. Тўғри, бизга омад кулиб боқди. Лекин барибир ғалабага муносиб эдик", - деди Юрген Клопп.
Comments