Latest news

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  1 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  2 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  45 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  7 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

Юрген Клопп: “Ҳаётимдаги энг оғир йил бўлди” News

Юрген Клопп: “Ҳаётимдаги энг оғир йил бўлди”

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жорий мавсум ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“2021 йил ҳаётимдаги энг оғир йил бўлди ва ушбу мавсум унинг маълум бир қисмини ташки этади. Пандемия билан ҳисоблашишга тўғри келади деб ўйламагандим. Очиғини айтишим керак, бу ростан оғир кечди.

Марказий ҳимоячиларимиз сафдан чиқсада, биз ғалаба қозонишда давом этишимиз мумкин эди. Аммо у қадар ишончли ғалабага эриша ололмасдик. Натижада ярим ҳимоячиларни ҳимояга ўтказдик ва бу ўйинимизни бузиб қўйди. Ёш ҳимоячилар марказий ҳимояда ўйнашга тайёр эмасдилар. Ярим ҳимоячиларимиз мажбуран ҳимоя чизиғига ўтказилди ва бу ўйин ритмини йўқотишимизга олиб келди.

Футбол жамоасини оркестрга қиёсласак, қайсидир мусиқачисиз куйни давом эттириш мумкин, аммо кетма-кет мусиқачилардан айрилиб қолсангиз вазият анчагина оғирлашади. Айниқса биз юксак савиядаги интенсивлик ҳукм сурадиган лига ҳақида гапираётган бўлсак...

Бир неча ҳафта илгари биз ҳатто Европа Лигаси йўлланмаси учун йўлланма бера оладиган ўринларни эгаллашимиз ҳам номаълум эди. Аммо биз камида бу турнирда ўйнаш учун бериладиган ҳуқуқни қўлга киритдик. Ҳеч бўлмаса, энг камида шу турнир иштирокчисига айланамиз. “Манчестер Юнайтед” футболчиларидан сўраб кўрингчи, уларга бу турнирда тўп тепиш ёқармикан? Албатта ҳа, деган жавоб оласиз. Чунки улар бу мусобақада бош совринни қўлга киритшга яқин туришибди.

Ҳар доим мақсад сари ғалаба сари ҳаракат қилиш лозим. Қийин вазиятдан ҳам ўзинг учун керакли натижага эриша олиш учун тинимсиз меҳнат талаб этилади. Агар якшанба кунги баҳсда ғалабага эришса ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқамиз ва биз ҳозирги вазиятда максимум натижани қайд этган бўламиз”, деди Клопп.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика