Юрген Клопп: "Бундай ҳолатларга яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак"
01 sep 2022 09:12
News
Юрген Клопп: "Бундай ҳолатларга яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Ньюкасл"га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" қўшиб берилган сўнгги дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди.
"Биз бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим эди. "Ньюкасл" ҳақиқатдан ҳам бизга босим ўтказди. Танаффусда йигитларга ўйин жойида эмаслигини тушунтирдим. Биз кўплаб узун пасларни амалга ошираётгандик. Бундай ҳолатларга яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак.
90+8 дақиқада бурчак зарбаси ишлаб олганимизда хурсанд бўлдим. Мо ва Фабио ушбу стандарт вақтида қилган иши... Бу ажойиб гол эди. Ўйин давомида нималар қилганимизни ҳисобга олинса, биз учун идеал вазият бўлди", - деди Клопп.
Link :
Source : liverpoolfc.tv
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments