Latest news

21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  0 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  1 21:10Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  5 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   14 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  7 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  3 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2

Юрген Клопп: “Бу йилги мавсумд бир қатор ғалати қарорлар кузатилмоқда – Brexit, Трамп ва Раньери” News

Юрген Клопп: “Бу йилги мавсумд бир қатор ғалати қарорлар кузатилмоқда – Brexit, Трамп ва Раньери”

“Ливерпул” устози Юрген Клопп АПЛ 26-тури арафасида “Лестер”га қарши баҳс олдида рақиб жамоа мураббийи Раньерининг четлатилишига ўз муносабатини билдирди.

“Бу қарордан ҳайратдаманми? Йўқ. Бу фақат футболга тааллуқли эмас. 2016/17 йилги мавсумда бир қатор ҳайратланарли қарорлар қабул қилинди. Brexit (Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиб кетиши), Трамп ва Раньери. “Лестер” раҳбарияти нима сабабдан бундай қарорга қўл урганини тушунмайман. Барча уларнинг АПЛ ва ЕЧЛдаги ҳолатини кузатиб турганди.

Раньери айниқса бизнинг фаолиятимизда жуда ёқимли инсон. Мен у билан илгари Дортмундда ҳам бир неча бор учрашганмиз. У мўъжизавий инсон. Балки сизга Лестерга бориб, жамоа раҳбариятидан нима сабабдан бундай қарорга келганини сўраш керакдир.
Ҳафта аввалида мен шогирдларимга “Лестер” энди ўз муаммоси айнан нимада эканлиги билади шу сабаб биз ҳақиқий “Лестер”ни кўрамиз, деб айтгандим. Чемпионлар лигасида биз уларнинг голи ва голга бўлган реакциясини кўрдик. Голга қадар ва голдан кейин биз икки хил ўйинни кўрдик. Уларга ўзларига бўлган ишончни ортиши учун гол зарурлиги кўриниб турганди. Улар бирдан ўзгариб кетишади, деб ўйламайман. “Лестер” футболчилари нимадир кўрсатишга мажбурлар. Бизнинг вазифамиз эса, бунга йўл қўймасликдир” деди Клопп.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика